Реал, Сити, ПСЖда ғалаба, Насафда дуранг

ОЧЛ доирасида Қаршининг Насаф жамоаси БААнинг Ал-Айн клубига қарши ўйнади.

Спорт
15 февраль, 8:21
Реал, Сити, ПСЖда ғалаба, Насафда дуранг

Кеча футбол оламида бир қатор учрашувлар ўтказилди. Жумладан, Осиё Чемпионлар лигаси нимчорак финалида Қаршининг Насаф жамоаси БААнинг Ал-Айн жамоасига қарши ўйнади.

Учрашувда ҳисоб очилмади, 0:0. 

Энди жавоб ўйини 21 феврал куни БААда бўлиб ўтади. 

Европа Чемпионлар Лигаси нимчорак финал босқичидан ўрин олган ПСЖ – Реал Сосьедад баҳсида парижликлар ғалаба қозонишди. Учрашувда киритилган икки голга Мбаппе ва Барколя муаллифлик қилди. 

Шунингдек,  амалдаги чемпион Манчестер Сити сафарда Копенгагенни мағлуб этди - 1:3. 

Мадриднинг Реал клуби сафарда Германиянинг Лейпциг жамоасига қарши ўйнади ва уни минимал ҳисобда мағлубиятга учратди. Ўйинда ягона голга 48-дақиқада Бриам Диас муаллифлик қилди. 

Мюнхеннинг Бавария жамоаси эса Римга сафар қилиб, Лациога қарши ўйинда мағлубиятга учради. Учрашувдаги ягона голни Иммобиле 69-дақиқада пеналтидан киритди. 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+