Ўзбекистонликлар Озарбайжонда 15 кунгача рўйхатдан ўтмасдан юриши мумкин бўлади

Аввалроқ шунга ўхшаш келишув Қозоғистон билан ҳам имзоланганди.

Сиёсат
13 февраль, 16:17
Ўзбекистонликлар Озарбайжонда 15 кунгача рўйхатдан ўтмасдан юриши мумкин бўлади

Эндиликда Ўзбекистон фуқаролари Озарбайжон ҳудудида 15 кун давомида рўйхатдан ўтмасдан қолиши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу ўзгартириш Ўзбекистон ҳукумати билан Озарбайжон  ўртасидаги 1997 йил 18 июнда имзоланган Ўзбекистон фуқароларининг визасиз саёҳати тўғрисидаги Битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги баённоманинг кучга кириши билан боғлиқ.

Протокол 2023 йил 22 августда Боку шаҳрида (Озарбайжон) имзоланган ва 2024 йил 15 январда кучга кирди.

Ушбу ҳужжат Ўзбекистон ва Озарбайжон ҳудудига кириш ва чиқиш, транзит ва вақтинча бўлишнинг 15 кун давомида рухсатнома олиш ва тегишли давлат органларида вақтинчалик рўйхатдан ўтиш заруратисиз янги тартибини назарда тутади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ шунга ўхшаш келишув Қозоғистон билан ҳам имзоланганди. Унга кўа, Ўзбекистон ва Қозоғистон фуқаролари 30 кунгача рўйхатдан ўтмасдан ушбу мамлакатларда юра олади. 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+