Пентагон раҳбари яна шифохонага тушди

Январ ойида унинг сирли тарзда даволаниши мунозараларга сабаб бўлганди. 

Жаҳон
12 февраль, 10:32
Пентагон раҳбари яна шифохонага тушди

АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин сийдик пуфагидаги муаммолар туфайли шифохонага ётқизилди, дея хабар бермоқда Пентагон матбуот котиби Патрик Райдер.

Остин текширув учун Валтер Рид миллий ҳарбий тиббиёт марказига ётқизилган. Мудофаа вазири ўринбосари ва штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси, шунингдек, Оқ уй ва Конгресс вазиятдан хабардор қилинган, дейди Райдер.

Bloomberg хабарига кўра, Остин шифохонага ётқизилган вақтида ўзининг ўринбосари Кетлин Хиксга ваколатларини берган.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил декабрь ойининг бошида Остинга простата саратони ташхиси қўйилган. 22 декабрь куни унда ўсимта олиб ташланди. Бироқ, 2024 йил 1 январда у асоратлари, жумладан, "қорин, сон ва оёқдаги кучли оғриқлар билан кўнгил айниши" туфайли тиббиёт муассасасига қайта ётқизилган. Кейин унга сийдик йўллари инфекцияси ташхиси қўйилган.

NBC телеканалига кўра, вазир тўрт кун давомида реанимация бўлимида бўлган. Politico нашрининг хабар беришича, Пентагон уч кун давомида президент Жо Байден ва унинг маъмурияти Остин билан содир бўлаётган воқеалар ҳақида маълумот бермаган. Оқ уй бу ҳақда фақат 4 январ куни билган.

23 январ куни Остин биринчи марта омма олдида чиқиш қилди, у Украина мудофааси бўйича алоқа гуруҳининг Рамштейн форматидаги йиғилишида видео ҳавола орқали нутқ сўзлади.

Аввалроқ Пентагон зомбилашиш таҳдидига тайёрлиги хусусида маълумот берилганди. 

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+