Жаҳонгир Ортиқхўжаев 7 та компаниясини сотди

Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими ўзига алоқадор етти компания, жумладан Magic City`ни сотганини маълум қилди. 

Жамият
1 февраль, 16:14
Жаҳонгир Ортиқхўжаев 7 та компаниясини сотди

Тошкент шаҳар собиқ ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев 7 компаниясини сотганини маълум қилди. Бу ҳақда у Сурхондарё вилоятида ўтган “Бизнес Марафон”да сўзга чиққанда гапирган. 

"Видеочилардан илтимос қилардим, кесиб тарқатманглар. Нотўғри тушунишмасин. Еттита компаниямни сотдим. Crafers`ни сотдим. Чунки мен унда обрў қозона олмадим, эплаштира олмадим.  Mediaparkниям ҳамма магазинлари билан сотдим, ким ишлаётган бўлса ўшанга. Экобозор, Акфа Lighting, Magic Cityни сотдим" дея маълум қилган у. 

Шунингдек, Базалт фирмаси ҳам Германиянинг Knauf фирмасига сотилган. 

Эслатиб ўтамиз, Жаҳонгир Ортиқхўжаев 2018-2023 йилларда Тошкентга ҳокимлик қилган, ўтган йилги аномал совуқ пайтида ишдан олинганди. 

Шунингдек, яқинда тармоқда "Пахтакор" футбол клуби сотилиши эълон қилинди, унга Ортиқхўжаев ҳам алоқадорлиги айтилди. Бир кун ўтиб Давактив агентлиги клуб сотувдан олинганини эълон қилди.

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+