platina.uz

"Бизнесни ривожлантириш банки"га жарима белгиланди

Банк рекламаларида кредитнинг муҳим шартлари, шу жумладан, фоиз ставкаларининг аниқ шарти, тўлов муддати ва бошқа талаблар қайд этилмаган. 

Иқтисод
23 декабрь 2024 йил
"Бизнесни ривожлантириш банки"га жарима белгиланди

"Бизнесни ривожлантириш банки"га нисбатан жарима қўлланилди.

Рақобат қўмитаси томонидан ўтказилган мониторинглар натижасида реклама қонунчилиги бузилиш ҳолатлари аниқланди.

Жумладан, ўтказилган мониторингларда Тошкент шаҳрида жойлашган реклама мониторларида, шунингдек интернет платформасида “BIZNESNI RIVOJLANTIRISH BANKI” АТБ томонидан тақдим этилган кредитлар ҳақидаги маълумотларда қарз шартлари тўлиқ ва аниқ кўрсатилмаган.

Жумладан, “Бизнесга 1,5 миллиард, йиллик 17,5 фоиз” ва “От 17% годовых, ипотека на квартиру в новостройке” каби мазмунидаги рекламаларда кредитнинг муҳим шартлари, шу жумладан, фоиз ставкаларининг аниқ шарти, тўлов муддати ва бошқа талаблар қайд этилмаган.

Юқоридаги ҳолатлар юзасидан Қўмита Махсус комиссияси томонидан “BIZNESNI RIVOJLANTIRISH BANKI”га нисбатан “Реклама тўғрисида”ги ҳамда “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунларининг тегишли моддалари талаблари бузилиши юзасидан иш қўзғатилиб, ишни кўриб чиқиш якунлари юзасидан молиявий жарима қўллаш юзасидан қарор қабул қилинди.

Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик юзасидан кўрсатма берилди, дейилади хабарда.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+