platina.uz

Хориж валютаси операцияларини бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби белгиланди

Валюта операциясини тан олишда унинг сўмга нисбатан Марказий банк курси ҳисобга олинади. 

Иқтисод
20 декабрь 2024 йил
Хориж валютаси операцияларини бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби белгиланди

Хориж валютаси операцияларини бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (22-сонли БҲМС) “Чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятларнинг ҳисоби” Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Мазкур БҲМС бюджет, банклар ва нобанк кредит ташкилотларидан ташқари мулкчилик шаклидан қатъий назар Ўзбекистонда фаолият юритаётган юридик шахсларнинг чет эл валютасидаги операцияларини ва чет элдаги бўлинмаларнинг маълумотларини бухгалтерия ҳисобида акс эттириш ҳамда уларни молиявий ҳисоботда ёритиб бериш тартибини белгилайди.

Қуйидаги операциялар чет эл валютасидаги операциялар ҳисобланади:

-товарлар, ишлар ва хизматларни чет эл валютасида харид ёки реализация қилиш;

-тўланадиган ёки олинадиган суммалари чет эл валютасидаги пул маблағларини қарзга олиш ёки қарзга бериш;

-чет эл валютасида активларни харид ёки реализация қилиш ёхуд чет эл валютасида мажбуриятларни қабул қилиш ёки сўндириш.

Чет эл валютасидаги операцияни тан олишда уни амалга ошириш санасидаги чет эл валютасининг сўмга нисбатан Марказий банкнинг курси бўйича тан олинади.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+