ФИФА йилнинг энг яхши футболчиси ва мураббийини эълон қилди
"Реал Мадрид" ва Бразилия терма жамоаси аъзоси Винисиус Жуниор ФИФА The Best совринига эга чиқди.
Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида 2024 ФИФА томонидан йилнинг энг яхши футболчиси аниқланди.
Ушбу совринни "Реал Мадрид" ва Бразилия терма жамоаси вингери Винисиус Жуниор олди. Ғолиб номини ФИФА президенти Жанни Инфантино эълон қилди.
Эслатиб ўтамиз, Винисиус аввалроқ октябр ойида Парижда тақдирлаш маросими бўлиб ўтган "Олтин тўп"нинг асосий фаворити деб топилганди. Прогнозлардан фарқли ўлароқ, ушбу совринни испаниялик" Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Родри олганди.
Эслатиб ўтамиз, Винисиус испан клуби таркибида ўтган мавсумда Испания чемпиони, мамлакат Суперкубоги ғолиби ва Чемпионлар лигаси ғолибига айланганди. Винисиус Дортмунднинг "Боруссия" клубига қарши кечган финалда гол урди. УЕФА Суперкубогини ҳам қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг энг яхши мураббийи мукофотини "Реал Мадрид" бош мураббийи Карло Анчелотти қўлга киритди.
Аргентиналик дарвозабон Эмилиано Мартинес иккинчи марта сайёранинг энг яхши дарвозабони деб топилди. У бу мукофотни 2022 йилда ҳам қўлга киритган.
Аргентиналик ҳужумчи Алехандро Гарначо эса 2024 йилнинг энг яхши голи учун Пушкаш Ференс мукофотини олди.