Профессор Бисенбай Мамбетназаров вафот этди
У Ўзбекистон Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси, Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган фан арбоби эди.
Жамият
16 декабрь 2024 йил

Профессор Бисенбай Мамбетназаров вафот этди.
Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети профессори, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, биринчи даражали меҳнат фидойиси Мамбетназаров Бисенбай Сатназарович 81 ёшида вафот этди.
У Ўзбекистон Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси, Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган фан арбоби эди.
"У меҳнат йўли давомида бир неча шогирдларни тайёрлади. Профессор қишлоқ хўжалиги фани ривожига салмоқли ҳисса қўшди", дейилади Олий таълим, фан ва инновациялар хабарида.