Ўзбекистонда мобил алоқа абонентлари сони 35,5 млнга етди
Интернет тармоғига уланганлар сони эса 30 млн кишидан ошган.

Ўзбекистонда мобил алоқадан қанча аҳоли фойдаланиши маълум қилинди.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 октябрь ҳолатига Ўзбекистонда мобил алоқа абонентлари сони 35,5 млн нафарни ташкил этган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 3,6 % га ошган.
2024 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда аҳолининг мобил алоқа билан таъминланганлиги ҳар 100 киши ҳисобига 79 бирликни ташкил этган.
Ўзбекистонда 2024 йилнинг 1 январь ҳолатига, интернет тармоғига уланган абонентлар сони 30,1 миллионтани ташкил этган.
