Тимур Ишметов номзоди Марказий банк раҳбарлигига тақдим этилди
У Президентнинг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаётганди.

Тимур Ишметов Марказий раиси бўлиши кутиляпти.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Марказий банк бошқаруви раиси лавозимига Тимур Ишметов номзодини Олий Мажлис Сенатига тақдим этди.
Ишметов Президентнинг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаётганди.
Тимур Ишметов 2017 йилда қисқа муддат Давлат инвестиция қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, 2017—2019 йилларда Ўзбекистон Марказий банки раисининг биринчи ўринбосари, 2019—2020 йилларда Молия вазирининг биринчи ўринбосари каби вазифаларда фаолият олиб борган. 2020—2022 йилларда Молия вазири сифатида ишлаган.
Аввалроқ Мамаризо Нурмуратов Марказий банк раислигидан кетиши маълум бўлганди.
