platina.uz

МКбанк корруцияга қарши кураш бўйича ҳисоб берди

Янги ишга қабул қилинган 293 нафар ходим коррупциянинг олдини олиш ва манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик бўйича ўқитилди.

Бизнес
6 декабрь, 15:45
МКбанк корруцияга қарши кураш бўйича ҳисоб берди

Бугун “Микрокредитбанк” АТБ бош офисида “9 декабр – халқаро коррупцияга қарши курашиш” кунига бағишлаб “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилди.

Тадбирда “Микрокредитбанк” бошқаруви раиси ўринбосари Шаҳло Ибрагимова, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ботирали Шодиев, халқаро CERT-International компанияси директори Марат Хабибулин ва ОАВ ходимлари иштирок этиб, юртимизда коррупцияга қарши курашиш, унинг олдини олиш, жамиятимизда ушбу иллатга нисбатан муросасиз муҳитни шакллантириш борасидаги фикр ва мулоҳазаларини билдиришди.

Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг 2023 йил рейтинг натижаларидан келиб чиқиб МКбанк қизил ҳудуддан яшил ҳудудга ўтиб, якунда 84 баллга лойиқ кўрилди.

Маълумки, бир қатор қонунчилик ҳужжатлари талабларидан келиб чиқиб, банкда очиқликни таъминлашга масъул ходимлар рўйхати шакллантирилган ҳамда талаб эътилган маълумотлар ўз вақтида жойлаб борилмоқда.

Натижада Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг 2023 йил учун эълон қилган очиқлик рейтингида “Микрокредитбанк” фаолияти таҳлил қилинган 103 та ташкилот ичида 22-ўринда, 100 баллик баҳолаш рейтинги натижаларига кўра 75.2 балл билан “яшил” тоифада эътироф этилди.

Жорий йилнинг июл ойида департамент томонидан коррупцияга қарши курашиш халқаро стандартларини жорий этиш мақсадида ISO 37001:2016 “Коррупцияга қарши курашни бошқариш тизими – талаблар ва қўллаш бўйича кўрсатмалар” халқаро сертификатини олиш ишлари CERT-ACADEMY МЧЖнинг 2 босқичли аудити томонидан якунланиб, банкнинг Бош офиси ҳамда Амалиёт бошқармаси томонидан ISO 37001:2016 халқаро сертификатига эга бўлинди.

Ходимларнинг ҳуқуқий онгини ошириш ҳамда билим даражасини халқаро тажрибага мослаштириш мақсадида июл ойида 16 нафар банк ходими халқаро ISO 37301:2021 менежмент тизими бўйича малака оширди ва сертификатга эга бўлди.

Шунингдек, ходимларда манфаатлар тўқнашувини олдини олиш бўйича банкнинг онлайн MKB TRAINING ACADEMY ўқув платформасида “Манфаатлар тўқнашуви” тўғрисида ўқув курси жойлаштирилди. Ушбу курсда банк ходимлари манфаатлар тўқнашуви юзага келиши видеоролик шаклида тушунтирилди, шу билан биргаликда мазкур қонун билан танишиб чиқиш имконияти яратилди. Викторина шаклида киритилган маълумотлар билан танишиб чиққандан сўнг ходимлар олган билим ва кўникмаларини тест синовини топшириш орқали синаб кўришди.

Махсус қўлланма асосида ишга янги қабул қилинган 293 нафар ходимга коррупциянинг олдини олиш ва манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик, содир этилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликларнинг ҳуқуқий оқибатлари бўйича ўқув машғулотлари ўтказилди.

Алоқа каналлари орқали департаментга фуқаролардан жами 138 та мурожаат келиб тушган (шундан: электрон почта орқали – 3 та, расмий веб-сайт орқали – 6 та, телеграм бот орқали – 10 та, ишонч телефони орқали – 119 та) бўлиб, амалдаги тартиб бўйича ўрганиш ишлари олиб борилди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+