platina.uz

Тошкент вилоятидаги корхонада газ чақнаши сабаб бир киши ҳалок бўлди

6 нафар фуқаро тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Ҳодиса сабаб терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 

Жамият
5 декабрь, 12:49
Тошкент вилоятидаги корхонада газ чақнаши сабаб бир киши ҳалок бўлди

5 декабр куни Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани, "Ким Пен Хва" МФЙ, Қутб Юлдузи кўчасида жойлашган ишлаб чиқариш корхонаси маъмурий-хўжалик биносида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлди. Чақнаш натижасида ёнғин содир бўлмаган.

Чақнаш оқибатида 1 нафар фуқаро вафот этган, 6 нафар фуқаро тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган, дейилади ФВВ хабарида.

Воқеа жойига Фавқулодда вазиятлар вазири генерал-майор Абдулла Қўлдошев етиб борган ва унинг раҳбарлигида вазият оқибатлари бартараф этилмоқда.

Шунингдек, ҳодиса жойига вилоят ФВБ раҳбарияти, туман ҳокимияти, Прокуратура, ИИБ, ССБ, "Ҳудудгазтаъминоти" раҳбар ходимлари етиб борган. Айни вақтда ФВВнинг ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойида амалий ҳаракатларни олиб бормоқда.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+