9 декабр душанба куни дам олиш бўлади
Бу йилги Конституция байрамида ўзбекистонликлар кетма-кет 3 кун дам олади. Байрам якшанбага тўғри келгани боис, дам олиш куни бир кун кейинга сурилади.
Ўзбекистонликлар 9 декабр, душанба куни ҳам дам олади.
Меҳнат кодексига кўра, дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
Бунда ишлаб чиқариш-техник ва ташкилий шароитлар (мавжуд узлуксиз ишлаб чиқариш, аҳолига ҳар куни хизмат кўрсатиш, навбатчилик асосида ишлаш ва бошқалар) туфайли ишланмайдиган байрам кунлари тўхтатиб қўйиш мумкин бўлмаган ишларни бажаришда дам олиш кунлари кўчирилмайди.
Ўзбекистонда 8 декабр санаси Конституция байрами сифатида дам олиш куни саналади. Бу йил 8 декабр якшанба, дам олиш кунига тўғри келмоқда.
Шу сабабдан 9 декабр, душанба куни ҳам дам олиш бўлади.
Шу тариқа ўзбекистонликлар (беш кунлик иш ҳафтасида) 7-8-9 декабр кунлари дам олади.