platina.uz

МКБАНКда янги турдаги пул ўтказмаси – PAYSEND

Унда дунёнинг 170 дан ортиқ мамлакатига онлайн ўтказмалар мавжуд бўлиб, пулни ўзингизга қулай – банк карталари ва ҳисоб рақамларига ёки оддийгина мобил рақам орқали ҳам ўтказишингиз мумкин.

Бизнес
4 декабрь, 18:23
МКБАНКда янги турдаги пул ўтказмаси – PAYSEND

2025 йилнинг 1 чорагида МКБАНКда PAYSEND халқаро пул ўтказмаси тизимини ишга тушириш режалаштирилган. Шу мақсадда МКБАНК ва PAYSEND халқаро пул ўтказмаси ўртасида НДА шартномаси имзоланди. Эндиликда қолган шартларни келишиб олиш мақсад қилинган.

Таъкидлаш керакки, PAYSEND’да дунёнинг 170 дан ортиқ мамлакатига онлайн ўтказмалар мавжуд бўлиб, пулни ўзингизга қулай – банк карталари ва ҳисоб рақамларига ёки оддийгина мобил рақам орқали ҳам ўтказишингиз мумкин. Бунда МКБАНК мижози бўлсангиз, пул ўтказмаларини юбориш ва (ёки) қабул қилиб олиш учун банкка ташриф буюришингиз шарт эмас.

PAYSEND реал вақт режимида турли мамлакатларнинг банк карталари ўртасидаги пул ўтказмаларини амалга оширишда дунёдаги жуда қулай шартларни тақдим этувчи хизмат ҳисобланади.

PAYSEND, шунингдек, карталарни текшириш ва фирибгарликдан ҳимоя қилиш учун ўз дастурларидан фойдаланади.

МКБАНК сизга барча пул ўтказмаси тизимлари орасидаги энг арзон – PAYSEND хизматини таклиф этади!

Банк Ахборот хизмати

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+