platina.uz

Илон Маск АҚШ банкротлик ёқасида турганини маълум қилди

Тадбиркор буни давлат қарзи миқдори билан боғлаган. Конгресснинг Бюджет бюроси прогнозларига кўра, АҚШ қарзи 2034 йилга бориб 50,7 триллион долларга етиши мумкин.  

Жаҳон
4 декабрь, 10:57
Илон Маск АҚШ банкротлик ёқасида турганини маълум қилди

Америкалик тадбиркор Илон Маск АҚШнинг банкротлик хавфини баҳолади.

Миллиардер мамлакат аста-секин молиявий ночор бўлиб бораётганини айтди. Изоҳ давлат қарзи ўсишда давом этиши ҳақидаги прогнозларга жавобан берилган.

"Америка виртуал банкротликка яқинлашмоқда", деб ёзган тадбиркор Х ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Конгресснинг Бюджет бюроси прогнозларига кўра, давлат қарзи 2034 йилга бориб 50,7 триллион долларгача кўтарилади. Бу кўрсаткич АҚШ ялпи ички маҳсулотининг 122 фоизига тенг. 24 ноябрь куни АҚШ давлат қарзи биринчи марта 36 триллион доллардан ошди. Вакиллар палатаси қўмитасининг тақдимномасида Жо Байденнинг 2021 йилда президентлиги бошланганидан бери давлат қарзи 7,25 триллион долларга ошганини кўрсатди. Ноябрь ойи бошида Доналд Трамп АҚШ президентлигига сайланса, давлат қарзини биткоинлар билан тўлашни буюришини ҳазил тариқасида айтган эди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+