Тадқиқот: ҳар йили 1 млн квадрат километр ер дегредацияга учрамоқда
Жараён Жанубий Осиё, Шимолий Хитой, АҚШнинг Калифорния штатида, шунингдек, Ўрта ер денгизи ҳудудларида хавфли тус олган.

Дунёда ерларнинг деградацияси шиддат билан ошиб, йилига 1 миллион квадрат километрни ташкил қилмоқда.
Бу ҳақда Потсдам иқлим ўзгаришини ўрганиш институти томонидан ўтказилган тадқиқотда айтилади.
Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, дегреддация учраган ерлар Антарктида ҳудудидан ошиб кетган ва 15 миллион квадрат километрни ташкил қилади.
Британиянинг The Guardian газетаси келтирган "Бринкдан қайтиш" тадқиқотига кўра, бундай кўрсаткичлар иқлимни барқарорлаштириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва озиқ-овқат таъминоти хавфсизлигига таҳдид солади.
Нашрнинг таъкидлашича, яқин вақтгача, карбонат ангидрид чиқиндилари икки баравар кўпайганига қарамай, дарахтлар ва тупроқ карбонат ангидрид ифлосланишининг деярли учдан бир қисмини ўзлаштирган. Аммо сўнгги ўн йил ичида ўрмонларнинг кесилиши ва иқлим ўзгариши туфайли бу экотизимнинг имкониятлари 20% га камайди.
Бунинг сабаби, ўрмонларнинг 80% йўқолишига олиб келадиган "барқарор" қишлоқ хўжалиги усулларидан фойдаланишдир. Қисқа муддатда ресурслардан бундай интенсив фойдаланиш нафақат ер унумдорлигини пасайтириши, балки етиштирилган экинларнинг озуқавий хусусиятларининг ёмонлашишига ҳам олиб келиши мумкин, дея огоҳлантиради тадқиқот муаллифлари. Тадқиқотга кўра ер деградациясининг бир нечта қайноқ нуқталари бор - улар Жанубий Осиёда, Шимолий Хитойда, АҚШнинг Калифорния штатида, шунингдек, Ўрта ер денгизида жойлашган.
Тадқиқот БМТнинг чўлланишга қарши кураш бўйича конвенцияси доирасида шу ҳафта Ар-Риёдда бўлиб ўтадиган 200 давлат саммити олдидан ерни бошқариш бўйича глобал саъй-ҳаракатларни кучайтиришга қаратилган.
Маълумот учун: тупроқ деградацияси - антропоген ва табиий омиллар таъсирида ер ресурсларининг физик, кимёвий, биологик ва экологик хусусиятларининг йўқолишидир.
