platina.uz

Грузияда намойишчилар ва полиция ўртасида тўқнашувлар рўй берди

Бош вазир Ираклий Кохабидзенинг Европа иттифоқига кириш масаласи вақтинча тўхтатилгани ҳақидаги баёноти норозиликларга сабаб бўлди. 

Жаҳон
29 ноябрь, 9:42
Грузияда намойишчилар ва полиция ўртасида тўқнашувлар рўй берди

Тбилисида бош вазир Ираклий Кохабидзе Европа Иттифоқига аъзолик масаласи 2028 йилгача бекор қилинганини айтганидан кейин намойишчилар Руставели хиёбонини тўсиб қўйишди.

Бош вазир буни Грузия 2014 йилда ЕИ билан имзолаган ассоциация шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини "Европа Иттифоқидан ҳеч қандай молиявий ёрдамсиз" бажариш ниятида эканлиги билан изоҳлади.

Намойишлар пайтида Грузия Ички ишлар вазирлигининг махсус бўлинмалари одамларни Тбилиси марказидаги Руставели хиёбонидан ҳайдаб чиқарди, ҳибсга олинганлар бор, деб хабар беради ТАСС мухбири воқеа жойидан. Полиция намойишчиларга қарши сув пуркагичлар ва кўздан ёш оқизувчи газ ишлатиб, митинг "йиғилишлар ва намойишлар тўғрисидаги қонун доирасидан ташқарига чиққани"ни маълум қилган.

Парламент биноси олдидаги жанжал натижасида камида уч полициячи ва Грузиянинг "ТВ Пирвели" телеканали оператори жароҳатланган.

Грузия президенти Зурабишвили бош вазир Кохабидзенинг баёнотини "давлат тўнтаришидаги сўнгги нуқта" деб атаган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+