platina.uz

МКБАНК ақлли офисни жорий этмоқда

2025 йилдан бошлаб эса банк Кузатув кенгаши қарорлари ҳам Smart офис орқали масофадан туриб имзоланиши йўлга қўйилади.

Бизнес
5 кун аввал, 16:04
МКБАНК ақлли офисни жорий этмоқда

МКБАНК ва RealSoft билан ҳамкорлиги янги босқичга чиқди, натижада Smart офис лойиҳаси амалиётга татбиқ этилди.

Гап шундаки, банк трансформацияси доирасида тижорат банклари орасида биринчи бўлиб амалга оширилаётган ушбу лойиҳа доирасида электрон ҳужжат айланмаси – эхат ва гибрид почтаси билан интеграция қилинди. Натижада банкдаги ҳужжатлар – қарор, буйруқ, фармойиш, ариза, чора-тадбир, билдиргилар, чиқиш хатлари ушбу платформа ёрдамида масофадан туриб, э-имзо орқали имзоланмоқда. Бундан ташқари, ходимларнинг хизмат сафарлари ҳисоботи, касаллик варақалари тўловлари, ишга келиб-кетишлари назорати инсон омилисиз Smart офис орқали амалга оширилади.

2025 йилдан бошлаб эса банк Кузатув кенгаши қарорлари ҳам Smart офис орқали масофадан туриб имзоланиши йўлга қўйилади.

Банк тизимида мазкур лойиҳанинг амалга оширилиши ҳужжат айланишини тезлаштириб, иш самарадорлигини оширишга ёрдам беради. Шунингдек, ортиқча вақтни ҳамда қоғоз сарфини камайтиради.

Эслатиб ўтамиз, МКБАНК RealSoft билан ҳамкорликда 2022 йидан буён Collective.uz платформасини банк фаолиятига татбиқ этиб келмоқда. Смарт офис лойиҳаси эса Collective.uz негизида такомиллашган ҳолда янгидан ташкил этилмоқда.

Банк ахборот хизмати

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+