platina.uz
Жамият

2025 йилдан бошлаб нашриётлар фойда солиғидан озод этилади

Мазкур масала дастлаб 2023 йил декабридаги президент йиғилишида кўриб чиқилганди. 

2025 йилдан бошлаб нашриётлар фойда солиғидан озод этилади

Нашриётлар фойда солиғидан озод қилинади.

Ўзбекистонда нашриёт-матбаа фаолиятидан олинган даромадлари ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича жами даромадининг камида 90 фоизини ташкил этган солиқ тўловчилар 2025 йил 1 январдан 2029 йил 1 январга қадар бўлган даврда мазкур фаолият тури бўйича фойда солиғини (бундан фоизлар тарзидаги даромадлар мустасно) тўлашдан озод этилади.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил декабрда ўтказилган Президент йиғилишида ушбу масала муҳокама этилганди.

Унда нашриёт ва матбаа корхоналарининг молиявий имкониятлари кенгайтирилиши, моддий-техник базаси мустаҳкамланиши зарурлиги таъкидланганди.

Шу мақсадда ушбу корхоналар 5 йилга солиқлардан озод қилиниши маълум қилинди. Шунингдек, уларга имтиёзли кредитлар ажратилиши ҳам айтилганди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid