Доналд Трамп қамаладими?
АҚШ президенти сайловигача бир неча жиноятларда айбланган ва ҳатто бир муддат ҳибсда турган янги президентнинг суд жараёни энди нима бўлади?
Доналд Трампнинг АҚШ президенти бўлиши сиёсий тарихда кутилмаган ҳодисалардан бирига айланди. У дастлаб машҳур тадбиркор ва телекўрсатув юлдузи сифатида танилган бўлиб, 2016 йилги сайловда сиёсий тажрибасизлигига қарамай, ғалаба қозонган. Трампнинг шиори, "Американи яна буюк давлатга айлантирамиз", миллатчилик ва иқтисодий муаммоларни ўртага қўйиш орқали миллионлаб сайловчилар эътиборини тортди. У глобал савдони танқид қилди, иммиграцияни чеклашга ва Америка саноатини кучайтиришга урғу берди.
Ғалаба нутқида Трамп “оддий шиор бўйича ҳукуматни бошқаришга ваъда берди: берилган ваъдалар албатта бажарилади. Биз ваъдаларимизга вафо қиламиз”.
У ўз мақсадларига қандай эришиш мумкинлиги ҳақида баъзи маълумотларни бериб ўтган. Хўш, у нималарни ўзгартирмоқчи?
Ҳужжатсиз мигрантларни депортация қилиш
Сайлов вақтида Трамп АҚШ тарихидаги ҳужжатсиз муҳожирларнинг энг йирик оммавий депортациясига, Мексика билан чегарада биринчи президентлик даврида бошланган девор қурилишини якунлашга ваъда берди. АҚШнинг жанубий чегарасидаги ўтишлар сони ўтган йилнинг охирида Байден-Харрис маъмурияти даврида рекорд даражага етган.
Мутахассисларнинг BBC’га айтишича, Трамп ваъда қилган миқёсдаги депортациялар катта ҳуқуқий ва логистик муаммоларга дуч келади – бу иқтисодий ўсишни секинлаштириши мумкин.
Иқтисодиёт, солиқ ва тарифлар
Иқтисодни ривожлантириш доим сайловчилар учун асосий масала бўлиб қолади. Трамп ҳам "инфляцияни тугатишга" ваъда берди. Аммо бир нарса бор, АҚШда президентнинг нархларга бевосита таъсир қилиш ҳуқуқи чекланган.
У, шунингдек, капитал таъмирланишини узайтириб, солиқларни кескин қисқартиришни, ижтимоий тўловлар бўйича солиқни бекор қилишни ва корпоратив солиқни олиб ташлашни таклиф қилди.
У савдо камомадини қисқартириш учун кўпгина хорижий товарларга камида 10% янги тарифларни таклиф қилди. Хитойдан импорт қилинадиган маҳсулотларга қўшимча 60% бож тўланиши мумкин. Айрим иқтисодчилар бу каби ҳаракатлар оддий одамлар учун нархларни ошириши мумкинлигидан огоҳлантирган.
Украина урушини тугатиш
Трамп АҚШнинг Украинани Россия билан урушида қўллаб-қувватлаш учун сарфлаган ўнлаб миллиард долларларини қоралади ва музокаралар орқали “24 соат ичида” можарога барҳам беришни ваъда қилди. Аммо демократлар фикрича, бу ҳаракат президент Владимир Путингаён босиш бўлади.
Трамп АҚШни умуман хорижий можаролардан халос бўлишини истайди. Ғазодаги урушга келсак, Трамп ўзини Исроилнинг ашаддий тарафдори сифатида кўрсатди, аммо Америка иттифоқчисини операцияни тўхтатишга ундаган. У, шунингдек, Ливандаги зўравонликларни тўхтатишга ваъда берди, аммо батафсил маълумот келтирмаган.
Абортни тақиқлаш йўқ!
Баъзи тарафдорларининг хоҳишига қарши, Трамп Камала Харрис билан президентлик дебати чоғида абортни тақиқлаш бўйича миллий қонунни имзоламаслигини айтди.
Репродуктив ҳуқуқлар Харрис учун асосий кампания мавзусига айланди ва бир нечта штатлар овоз бериш куни аборт ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ёки кенгайтириш чораларини маъқуллади. Трампнинг ўзи мунтазам равишда штатлар абортга оид қонунларни ҳал қилишда эркин бўлиши кераклигини айтди.
Трамп Ню-Йоркда бизнес ҳужжатларини сохталаштиришда айбдор деб топилиб, жиноий жавобгарликка тортилган биринчи президент сифатида Оқ уйга қайтади. Бу қандай бўлди?
Жиноий иш
Трамп 2020 йилги сайловда Жо Байденга ютқазганида, одамлар байрам қилиш учун Оқ уй олдида йиғилиб, “Оқ йўл”, “Демократия ғалаба қозонди!”, “Трамп, ишдан бўшадинг” ва “Омадсиз" каби ёзувларни кўтаришган. Аммо бу йиги сайловда ўша одамлар яна Трампга овоз берган, дейди баъзи АҚШ нашрлари.
Вакиллар палатаси Трампга иккинчи марта импичмент эълон қилганди ва уни сайловда бошқа қатнашишига йўл қўймаслик учун тақиқлашни айтган. Аммо қандайдир вазият ўзгариб қолди ва Трамп оқланди. Трампнинг сиёсатга қайтиши ваҳимасида Демократлар Байденни ўз вице-президенти Камала Харрисга сайловга юз кун қолганда алмаштирдилар.
Трамп 2016йилда порно актриса Сторми Даниелсга 2016йилги сайлов давомида “оғиз очмаслиги” учун катта миқдорда ўтказган пул тўловини яширишда ҳамда шунга ўхшаш бпшқа бизнес ҳужжатларини беркитиш ва сохталаштиришда 34 та айблов бўйича иш очилган. Ҳукм ўқиш учун Ню-Йорк суд залида 26 ноябрда чиқиши режалаштирилган эди. Президентликка сайлангандан сўнг бу содир бўладими ёки йўқ, савол остида.
Украина билан алоқалар ва биринчи импичмент (2019)
Трампнинг биринчи импичмент жараёни 2019 йилда Украина президенти Володимир Зеленский билан бўлган телефон суҳбати туфайли бошланди. Айбловга кўра, Трамп Зеленскийга президентликка даъвогарлардан бири бўлган Жо Байден ва унинг ўғли ҳақида текширув ўтказишни сўраган. Трамп бу айбловларни рад этди ва Сенат томонидан оқланган бўлса-да, бу жараён унинг сиёсий имижига таъсир қилди.
6 январ воқеалари ва иккинчи импичмент (2021)
Трамп 2021 йилнинг 6 январ куни тарафдорларини Капитолийга юришга ундаганидан сўнг, оммавий тартибсизликлар юзага келди ва бу ҳолат импичмент жараёнига сабаб бўлди. У “қўзғолон уюштириш” ва "давлатга қарши ҳаракат"да айбланди. Аммо Сенатда етарлича овоз тўпланмагани сабабли у яна оқланган.
Молиявий айбловлар
Трампнинг шахсий ва оилавий бизнеслари ҳам катта қизиқиш уйғотди. Ню-Йорк штати прокуратураси Trump Organization компаниясига нисбатан молиявий фирибгарлик ва солиқ тўлашдан қочиш бўйича текширув олиб борди. Айбловларга кўра, у компания активлари қийматини ошириб кўрсатган ва солиқ имтиёзларидан ноқонуний фойдаланган. Ҳозирга келиб, Трамп бу терговлардан катта жарималар билан қутулиб, жиноий жавобгарликка тортилмаган.
Махфий ҳужжатлар билан боғлиқ тергов (2022)
Трамп президентликдан кетганидан кейин Мар-а-Лаго резиденциясида махфий давлат ҳужжатлари сақланиб қолгани аниқланди. Бу ҳолат АҚШ миллий хавфсизлиги учун хавф туғдириши мумкинлиги айтилиб, тергов қилинди. Ҳужжатлар расмийлар томонидан қайтариб олинган бўлса-да, Трамп бу ҳужжатларни тасодифан қолдирганини таъкидлаган ва жиноят айбловидан қутулган.
Трампнинг ўзига хос шахсияти ва баҳсли қарорлари сабабли, унинг қамалиш хавфи ва айбловларга муносабати кўп марта омма эътиборида бўлди. Аммо у доимо ўзини қонуний йўл билан ҳимоя қилган ва жиноий жазодан қутулиб қолган.
Трампдан ўзининг жиноий ишларини текшираётган прокурор Жек Смит ҳақида сўралганда очиқчасига уни ишдан бўшатишини айтган. “Бу жуда осон, мен уни икки сония ичида ишдан бўшатган бўлардим", деган Трамп.
Олий суднинг шу ёзда президентга дахлсизликни бериш тўғрисидаги қарори туфайли Трампнинг судланишини бекор қилиш учун ариза топшириш кутилмоқда. Агар суд бунга қарор қилса, айбловлар бекор қилинади ва Трамп ҳукм қилинмайди.
Аммо агар судя айблов ҳукмини ўзгармасликка қарор қилса, президентнинг адвокатлари Мерчандан Трампга ҳукм чиқаришни кечиктиришни сўрашлари ва апелляция беришлари мумкин. Агар суд ҳукм чиқаришни давом эттирса, Трамп тўрт йиллик қамоқ муддатини ўташи мумкин, аммо судя сайланган президентни қамоқ жазосига ҳукм қилиши шарт эмас ва у камроқ жазо тайинлаши мумкин, масалан, уй қамоғи, жамоат ишларига жалб этиш ёки жарима. Шу билан президентликка сайлангани ортида айбловлар юмшаши мумкин.