platina.uz

Тошкентда иссиқлик таъминоти нархлари 15 фоизга оширилди

Қонунчиликка кўра, коммунал хизматлар нархи ошадиган бўлса, камида 15 кун олдин ОАВда эълон қилиниши керак.

Жамият
31 октябрь 2024 йил
Тошкентда иссиқлик таъминоти нархлари 15 фоизга оширилди

Тошкент шаҳар ҳокими 31 октябр куни марказлашган иссиқлик таъминоти хизматлари учун нархларни 15 фоизга ошириш ҳақидаги қарорни имзолади.

Қарор бугундан кучга кириши билдирилган, аммо қонунчиликка кўра, коммунал хизматлар нархи ошадиган бўлса, камида 15 кун олдин ОАВда эълон қилиниши керак.

Veolia Energy Tashkent томонидан кўрсатиладиган марказлашган иссиқлик таъминоти хизматлари учун нарх(тариф)лар қуйидагича:

  • тартибга солинадиган базавий нарх (тариф) ва бюджет ташкилотлари тарифи амалдаги даражасида (мос равишда ҚҚСсиз 664 465 сўм/Гкал ва 801 963 сўм/Гкал);
  • аҳоли учун 121 617 сўм/Гкал (ҚҚСсиз) (aввал 105 754 сўм/Гкал эди);
  • бошқа улгуржи ташкилотларга 244 497 сўм/Гкал (ҚҚСсиз) (аввал 212 606 сўм/Гкал эди).

Маълумот ўрнида, пойтахтда иссиқлик таъминоти тизимини ишга тушириш ҳақидаги ҳоким қарори ҳалигача имзоланмади.

Эслатиб ўтиш керак, охирги марта нархлар 2024 йилнинг 2 апрелида оширилганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+