platina.uz

Энг кўп даромад топувчи футболчилар рўйхати эълон қилинди

Саудиянинг "Ан-Наср" клубининг 39 ёшли ҳужумчиси Криштиану Роналду Forbes тузган рейтингда биринчи ўринни эгаллади. 2024 йилда у жами 285 миллион доллар ишлаб олишга муваффақ бўлди. 

Спорт
28 октябрь, 10:45
Энг кўп даромад топувчи футболчилар рўйхати эълон қилинди

Американинг Forbes журнали бу йил нафақат клуб шартномалари, балки учинчи томон манбалари ҳисобидан ҳам кўпроқ даромад олишга муваффақ бўлган футболчиларнинг анъанавий рўйхатини тақдим этди.

Ўтган йилгидек Саудиянинг "Ан-Наср" клубининг 39 ёшли ҳужумчиси Криштиану Роналду Forbes рейтингида биринчи ўринни эгаллади. 2024 йилда у жами 285 миллион доллар ишлаб олишга муваффақ бўлди (ўтган йилга нисбатан 25 миллион долларга кўп).

Шундан португалиялик футболчи 220 миллион долларни футбол шартномаларидан, яна 65 миллион долларни эса бошқа манбалардан олган. Шундай қилиб, футболчи ҳали ҳам ўзи улушга эга бўлган Nike, Herbalife ва Whoop каби компаниялар билан ҳамкорлик қилади, шунингдек, CR бренди остида парфюмерия ва ички кийим ишлаб чиқаради.

Бундан ташқари, Instagram, Facebook ва Х (собиқ Twitter) ижтимоий медиа платформаларида 900 миллиондан ортиқ обуначига эга Роналду сайёрадаги энг машҳур спортчи ҳисобланади. Август ойида Youtube каналини ишга туширгандан сўнг, унга 1 миллион обуначи чегарасидан ўтиш учун бор-йўғи 90 дақиқа вақт керак бўлиб, платформа рекордини янгилади.

Иккинчи ўринни 135 миллион доллар билан АҚШда "Интер Майами" клубида ўйнаётган 36 ёшли аргентиналик Лионел Месси эгаллади. Йил давомида у тўғридан-тўғри майдонда 60 миллион доллар ишлаб топган, қолган 75 миллион доллар эса Adidas, Apple TV, Konami ва бошқа компаниялар билан ҳамкорликдан келган. Ўтган ойда у ўзининг 525 Rosario номли ишлаб чиқариш компаниясини ҳам ишга туширди.

Кучли учликни Бразилия терма жамоаси ва Саудиянинг "Ал-Ҳилол" клуби ҳужумчиси Неймар якунлаб турибди. Бу йил унинг бойлиги 110 миллион долларга ошган: у футбол шартномаларидан 80 миллион доллар ва майдондан ташқарида 30 миллион доллар ишлаб топган.

Forbes талқини бўйича энг кўп маош олувчи 10 нафар футболчи:

Криштиану Роналду – 285 миллион доллар;
Лионел Месси – 135 миллион доллар;
Неймар – 110 миллион доллар;
Карим Бензема – 100 миллион доллар;
Килиан Мбаппе – 90 миллион доллар;
Эрлинг Холанд – 60 миллион доллар;
Винисиус Жуниор – 55 миллион доллар;
Муҳаммад Салоҳ – 53 миллион доллар;
Садио Мане – 52 миллион доллар;
Кевин Де Брюйне – 39 миллион доллар.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+