MKBANK иккита рақамли факторинг платформаси билан шартнома имзолади
Эндиликда тадбиркорлар масофавий тарзда факторинг хизматларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлишади.
Микрокредитбанк тизимида факторинг хизматларини кенгайтириш ҳамда уни рақамли факторинг платформаларидан бирига интеграция қилиш мақсадида, жорий йилнинг 26 сентябрь куни банк ва OZPLANET ўртасида рақамли платформадан фойдаланиш бўйича шартнома имзоланди.
Шунингдек, "Venkom" МЧЖ билан факторинг платформасига интеграция қилиш юзасидан ҳам келишувга эришилди.
Эндиликда тадбиркорлар масофавий тарзда факторинг хизматларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлишади.
Факторинг бу - етказиб берган маҳсулотларингиз учун тўловни олдиндан олиш имкониятини берувчи қулай хизматдир.
Афзалликлари:
-Айланма маблағлар узлуксизлигини таъминлаш;
- Сотиш ҳажмини ошириш;
-Гаров талаб этилмаслиги.
Шартлари:
- Муддати - 180 кунгача
- Миқдори - ўзаро қарздорлик миқдоридан келиб чиқиб
- Валюта - сўмда
Дисконт
90 кунгача - 6%дан кам бўлмаган
180 кунгача - 8%дан кам бўлмаган
Корхонанинг асосий ҳисобрақами "Микрокредитбанк" АТБда бўлиши лозим.
Ҳар иккала платформа факторинг жараёнини соддалаштиришга имкон беради ва ортиқча қоғозбозликларни талаб қилмайди.
#Микрокредитбанк #реклама