platina.uz

Асила Мирзаёрова Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигида иш бошлади

Паралимпия ўйинлари чемпиони ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича махсус вакил сифатида фаолият кўрсатади. 

Спорт
23 октябрь, 10:50
Асила Мирзаёрова Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигида иш бошлади

Паралимпия чемпиони Асила Мирзаёрова ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича махсус вакил сифатида иш бошлади. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар берди.

22 октябрь куни Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигида тадбир бўлиб ўтди. Унда пара енгил атлетика бўйича паралимпия чемпиони Асила Мирзаёрова агентликнинг ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича махсус вакили сифатида таништирилди.

"Агентлигимиз оиласига яна бир паралимпия чемпиони қизимиз келиб қўшилди. Биз Асила билан Парижда бирга ишлашни ният қилган эдик. Бугун шу ниятимиз амалга ошди: Асила Мирзаёрова агентлик махсус вакили бўлди" – деди Ижтимоий ҳимоя агентлиги раиси ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева.

Тадбирда сўзга чиққан паралимпияда чемпиони билдирилаётган ишонч учун ўз миннатдорчилигини билдирди:

"Мен учун ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича махсус вакил сифатида иш бошлаш катта шараф ва масъулият. Бу вазифа менга ногиронлиги бўлган инсонлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва тенг имкониятлар яратишга ўз ҳиссамни қўшиш имкониятини беради. Паралимпия спортчиси сифатида мен жисмоний ва ижтимоий тўсиқларни қандай енгишни биламан ва ҳар бир инсон жамиятнинг тенг ҳуқуқли аъзоси бўлиши керак, деб ишонаман"- дея таъкидлади паралимпияда чемпиони.

Эслатиб ўтамиз, Париждаги паралимпия ўйинларида Мирзаёрова аёллар ўртасида Т11 классида узунликка сакраш беллашувларида 5.24 метр натижа қайд этган ҳолда Паралимпия ўйинлари рекордини янгилади ва олтин медалга сазовор бўлганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+