Telegram Wallet Ўзбекистонда офис очиши кутилмоқда
Telegram мессенжерининг Wallet крипто-ҳамён платформаси сайтида Тошкентдаги ваколатхона директори лавозимига танлов эълон қилинди.
Telegram’нинг Wallet крипто-ҳамён платформаси Ўзбекистоннинг финтех бозорига кириши мумкин.
Telegram мессенжерининг Wallet крипто-ҳамён платформаси расмий сайтида Тошкентдаги ваколатхона директори лавозимига танлов эълон қилинди.
Директор офиснинг кундалик фаолиятини бошқариши, шунингдек, маҳаллий ҳокимият ва регуляторлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиши керак бўлади. Унга маҳаллий ва халқаро меъёрларга, хусусан, криптовалюталар соҳасидаги нормаларга риоя қилиш масъулияти юклатилади.
Айрим маълумотларга кўра, Telegram Wallet Ўзбекистонга олиб кирилиб, Uzcard/Humo тўлов тизимлари билан интеграция қилиниши ҳам мумкин.
Бир неча кун аввал Telegram Қозоғистонда офис очиши маълум қилинганди. Қозоғистон рақамлаштириш вазири Жаслан Мадиев буни расман тасдиқлаган.
Эслатиб ўтамиз, Telegram бош офиси БААнинг Дубай шаҳрида жойлашган.
Телеграмда кузатиб боринг!