Ўзбекистон 10 киши бўлиб қолган БАА термасини аранг ютди
Бундан 5 кун олдин худди шу майдонда 10 кишилик Эрон термасининг дарвозасига гол уролмаганди.
2026 йилги жаҳон чемпионати Осиё қитъаси саралаши сўнгги босқичи 4-турида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда Бирлашган араб амирликларини қабул қилди.
Ўйин тўлиқ мезбонлар устунлиги остида ўтган бўлса-да, омад ўзбекистонликлардан юз ўгиргандек таассурот уйғонди. Ниҳоят 76-дақиқада 10 киши бўлиб қолган БААликлар дарвозасига пеналти белгиланди.
Бундан олдинги турда худди шу стадионда Эрон термасига қарши ўйинда ҳам худди шу сценарий такрорланганди. Аммо гол киритилмаган эди.
Айни пайтда Ўзбекистон МТЖ 10 очко билан гуруҳ пешқадамлигини мустаҳкамлади. Энди ноябрда Қатар ва Шимолий Кореяга меҳмонга боришади.
ЖЧ-2026, Осиё саралаши, 4-тур
Ўзбекистон - БАА 1:0
Гол: Шукуров 76 пен.