Яҳудийлар нега қиёматни кутишмоқда?
Исроил минтақани уруш ўчоғига айлантираётганининг асосий сабаби – яҳудийларнинг диний китобида ёзилган башорат амалга ошади деб ҳисоблайди.

Ҳамас ва Исроил қуролли можароси бошланганига 7 октябр куни бир йил тўлди. Исроил қонхўрлик ҳамда ваҳшийликлари суръатини пасайтиргани йўқ. Воқеалар ривожини кузатиб, Исроил атайлаб ва қандайдир мақсад йўлида уруш давом этишидан манфаатдор деган хулосага келиш мумкин.
Айрим фикрларга кўра, Исроилнинг минтақада уруш оловни ёқиши, Учинчи жаҳон уруши, ҳатто ядро уруши бошланиши учун астойдил интилиб, провокация уюштираётганининг аниқ сабаби мавжуд.
Бир неча муддат аввал интернетда 1990 йилда олинган бир видео тарқалган эди. Унда бир раввин – ребе Шнеерсоннинг ёш сиёсатчи Бенямин Нетаняҳуга жуда яқин турган ҳолда “Машиахнинг келишини тезлатишимиз зарур, сен бунга ёрдам беришинг керак” дегани кўринади.
Машиах ким?
Машиах (мессия, масиҳ) – яҳудийлар диний доктринасининг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Яҳудий уламоси Маймонид Машиах келишига ишониш эътиқодини “яҳудийликнинг 13 асосий тамойиллари” рўйхатига қўшган.
Насронийлар ва мусулмонлар ҳам қиёмат қоим бўлиши олдидан Исо Масиҳнинг иккинчи марта ерга тушишига ишонишади. Насронийлар уни мессия деб аташади.
Яҳудийларнинг иддао қилишича эса Исонинг тушиши ҳақида догма яҳудийлардан ўғирлаб олиниб, Машиах ҳақидаги ишонч бузилиб, Исо Масиҳга айлантирилган. (Таъкидлаш керак, яҳудийлар Исонинг пайғамбар эканига, умуман насронийликнинг самовий дин эканлигига ишонмайди, уни ёлғон эътиқод дейди. – таҳр.)
Насронийлар ва мусулмонлар эътиқоди бўйича эса Исо Масиҳ ерга тушади ва адолат ўрнатади. Албатта, бу ҳодисани икки дин вакиллари ўзларига хос тартибда талқин қилишади.
Яҳудий эътиқоди бўйича Машиах – ақлли, адолатли, ким ҳақ-ноҳақлиги сеза олиш қобилиятига эга оддий одам, илоҳ эмас. Машиахнинг мақсади – Исроилни душманлардан озод этиш, яҳудийлар тарқоқлигига барҳам беришдир. Шу билан бирга у бутун дунёни ҳам зулмдан қутқаради, тинчлик ўрнатади. Кофирлик, худосизлик, қуллик, ёвузлик ва адолатсизликка чек қўяди. Халқлар ўртасида нафрат ва урушларга чек қўйилади. Инсоният гўёки ердаги жаннатда яшай бошлайди. Ҳалол ва ўз ихтиёри билан меҳнат қилиб фаровон ва тинч яшайди. Айниқса, тарқоқ яҳудийлар яна Исроилга йиғилиб, қайтиб келишади. Ўз (!) ерида яшай бошлайди. Бундай ўзгаришларни кўрган барча халқлар Исроил дини ва ҳукмронлигини тан олишади. Шу боис Машиах нафақат яҳудийлар, балки барча халқларнинг подшоси бўлади.
Яҳудийлар кутаётган Машиахни эса айрим Ислом дини уламолари Дажжолга (насронийликдаги Антихристга) ишора дейишади. Чунки Ислом эътиқоди бўйича Дажжол ерга тушиб, ўзини худо, деб эълон қилади ва унга яҳудийлар эргашади. Шу боис яҳудийлар Машиах (яъни Дажжол) келса, яна бизга дунё ҳукмронлигини олиб беради деб кутишади.
Яҳудийликдаги Қиёмат куни ва Масиҳни кутиш Танахга (Эски Aҳд) бориб тақалади, у ерда Ерда Худонинг абадий адолат ва тинчлик ҳукмронлигини ўрнатадиган Нажоткорни олиб келиш ҳақидаги ваъдаси қайта-қайта тилга олинади. Қиёмат ҳақидаги энг муҳим башоратлардан бири “Даниил китоби” бўлиб, унда "охирзамон" ва адолатни тиклайдиган ва зулмга барҳам берадиган "Инсон Ўғил"нинг келиши ҳақида сўз боради (Даниил 7:13–14).
Нега Исроил қиёмат кунига тайёргарлик кўрмоқда?
Айрим манбаларга кўра, Исроил киёмат кунига тайёргарлик кўрмоқда. Исроилнинг минтақани уруш ўчоғига айлантираётганининг асосий сабаби – яҳудийларнинг диний китобида ёзилган башорат амалга ошади деб ҳисоблайди. Хусусан, ҳайдалиб, тарқалиб кетган, саргардон ва хор бўлиб юрган яҳудий халқи бутун дунёдан келиб, ўз юртига йиғилиши, Қуддуснинг Исроил пойтахти деб эълон қилиниши, Ал-Ақсо масжидининг бузилиб, ўрнига Машиах (мессия) томонидан яҳудий ибодатхонаси қурилиши, икки денгиз оралиғида “Буюк Исроил давлати”нинг ташкил қилиниши, шундан сўнг яҳудийлар подшоси Довуднинг авлодидан бўлган Машиахнинг тушиши ва барча халқлар яхудийларга буйсунишига, ҳатто ўлганлар тирилиб, Машиахга эргашишига ишонмоқда. Нетаняҳу ва унинг атрофидаги 10 га яқин мулозимлар бунга ишонади. Чунки яҳудийлар қандай замонда, қаерда яшамасин, қаерда ишламасин, ҳар қандай тақиқ ёки таҳдид бўлмасин, болалагидан ўз динини ўрганади, Тавротни ёдлайди. Шу боис, ҳатто АҚШдаги энг замонавий яҳудий миллиардер бой ёки катта амалдор ҳам атеист эмас, ўз динини севади ва амал қилади!
Демакки, Исроил уруш ёки ядровий можародан қўрқмайди. Қиёмат қанча яқин қолса, яҳудийларнинг бахтли кунлари шунча яқинлашади, деб эътиқод қилади. Ҳизбуллоҳ ва Эрон билан қарама-қаршилик каби замонавий сиёсий воқеликлар ва қуролли тўқнашувлар фонида Қиёмат куни ҳақидаги риторика диний эмас, балки сиёсийроқ маънога эга бўлади. Исроил давлати ташқи таҳдидларни кўпинча "охирзамон" синови сифатида қабул қилади.
Нега Исроил “қиёмат куни”дан қўрқмайди?
Исроил бир неча араб давлатларига қарши жанг қилиб ғолиб чиққан ҳарбий кампания 4-араб-исроил уруши ҳам “Қиёмат куни уруши” (Йом-Кипур) деб аталади. Исроилнинг мамлакат қиёмат кунидан қўрқмаслигига ишончининг сири уч омил: ҳарбий қудрат, технологик устунлик ва стратегик дипломатиянинг уйғунлигидадир. Исроил минтақадаги энг қудратли армиялардан бирига эга. Замонавий юқори технологияли қуроллар, ракеталарга қарши мудофаа, киберхавфсизлик ва ядровий арсенал шулар жумласидандир.
Исроилни ҳаво ҳужумидан ҳимоя қилиш тизими – “Темир гумбаз” тизими каби ҳарбий технология Исроилни Ҳизбуллоҳ ва бошқа душманларнинг аксарият ракета ҳужумларидан ҳимоя қилади. Бу Исроилга зарарни минималлаштириш ва вазиятни назорат қилиш имкониятини беради. Бундан ташқари, Исроил AҚШ ва бошқа Ғарб давлатлари билан стратегик ҳамкорликни фаол ривожлантирмоқда, бу эса халқаро майдонда унинг дипломатик ва ҳарбий ёрдамини кучайтирмоқда.
Ҳамма яҳудий ҳам сионист эмас!
Исроил ҳукумати тепасида синонистлар ўтиришади. Уларнинг риторикаси бешафқат. Бироқ яҳудий диндорлар орасида яна бир оқим – Натурей карта оқими ҳам мавжудки, улар ҳасидиийликка яқин бўлиб, сионистларга қарши чиқишади. Улар ҳам ўзларини олий ирқ ҳисоблашса-да, лекин Исроил давлатининг қурилишидан норози. Фаластинликларни ҳимоя қилиб, Исроилга қарши чиқаётган яҳудийлар ҳам ана шулар. Уларнинг эътиқод қилишича, сионистлар яҳудийларга фалокат олиб келди ва олиб келяпти холос. Тарихга қаралса, Фаластинда, араб ва мусулмон ерларида яҳудийлар эркинроқ ва яхшироқ яшаганлар. Қадимги Рим, Юнонистн, Форс империяси ва Чор Россиясида, Шарқий Европада эса яҳудийлар хор ва саргардон яшаган, дейишади. “Натурей карта” аъзоларининг айтишича, яҳудийлар Худо олдидаги гуноҳлари учун қувғинлик жазосига гирифтор этилган. Улар минглаб йиллар давомида қийналиб, мусофирчиликда саргардон бўлиб, гуноҳларини ювишлари лозим. Фақат қиёмат олдидан Машиах тушиб, яҳудийларни қутқариб, Исроилга йиғиши ва фақат у Исроил давлатини қайта қуриши лозим. Исроил давлати ҳам ўшанда тузилиши керак эди. Бироқ сионистлар бунга зид ишларни қилиб, Худонинг қаҳрини келтирмоқда. Яҳудий халқининг кулфатларини яна чўзмоқда, қутқарилишига тўсқинлик қилмоқда, дейишади.
Шу боис, “Натурей карта” уламолари Исроил давлатини тан олмайди, Исроилнинг мустақиллик кунини мотам куни сифатида нишонлайди. Бу оқим аъзолари ва мухлислари Исроил паспорти ва бошқа шахсни тасдиқловчи ҳужжатларини олишни рад этишади, суд ва олий раввинлик судининг юрисдикциясини тан олмайди, сайловларда овоз бермайди, Исроил босиб олган ерларни фаластинликларга қайтариб беришни тарғиб қилади.
Умуман олганда, яҳудийликда Машиахни кутиш ҳар доим озодлик ва тинчлик умиди билан боғлиқ бўлган, айниқса, қайғули ва қувғин пайтларида. Бобил асирлиги, Рим истилоси ва Холокост даврида яҳудийлар уларни озодлик ва фаровонликка олиб борадиган Нажоткорни кутишган. Бироқ замонавий Исроилда бу анъана, айниқса дунёвий аҳоли орасида камроқ аҳамият касб этмоқда. Кўпгина яҳудийлар Исроил давлатининг мустақиллигини, унинг иқтисодий фаровонлигини ва ҳарбий қудратини Машиах ҳақидаги башоратнинг бир қисмининг амалга ошиши деб билишади, бу ҳам Қиёмат кунидан қўрқишни камайтиради.