Осиёда катта футбол байрами бошланяпти

Қитъа чемпионатида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам иштирок этади.

Спорт
9 январь, 14:38
Осиёда катта футбол байрами бошланяпти

12 январ куни Қатарда футбол бўйича Осиё чемпионати бошланади. Унда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам иштирок этади.

Сречко Катанец Осиё кубоги олдидан терма жамоанинг 28 кишидан иборат рўйхатини шакллантирди. Ушбу таркиб Қатарга йўл олади ва улардан 26 нафари турнирда иштирок этади.

Италиянинг Каляри жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов жароҳати туфайли мусобақада қатнаша олмайди.

Ўзбекистон МТЖнинг Қатарга йўл олган таркиби.

Ўзбекистон терма жамоаси B гуруҳидан жой олган. Бу гуруҳда Австралия, Сурия ва Ҳиндистон термалари бор. Биринчи ўйин 13 январ куни Сурияга қарши бўлиб ўтади (Тошкент вақти билан соат 22:30да).

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 7 та Осиё кубогида иштирок этган ва рақиблар дарвозасини 42 бор ишғол қилган. Миллий жамоанинг Осиё кубокларидаги энг яхши тўпурари Александр Гейнрих ҳисобланади. Унда 6 та гол бор.

Максим Шацких, Элдор Шомуродов ва Одил Аҳмедов 4 тадан гол билан иккинчи, Миржалол Қосимов ва Улуғбек Бақоев – 3 тадан гол билан учинчи бўлиб туришибди.

Одил Аҳмедов учта Осиё кубогида (2011, 2015 ва 2019 йиллар) гол киритган ягона футболчи ҳисобланади. Миржалол Қосимов (2000 ва 2004 йил) ва Одил Аҳмедов (2011 ва 2019 йил) иккитадан Осиё кубогида терма жамоанинг дастлабки голига муаллифлик қилишган.

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+