Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов ишдан олинди

Унинг ўрнига вақтинча вазир вазифасини бажарувчи тайинланган. 

Жамият
4 январь, 20:34
Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов ишдан олинди

 Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов ишдан олинган. Бу ҳақда Platina. uz манбаси хабар бермоқда. 

У ушбу лавозимга 2022 йилнинг декабрь ойида тайинланган эди.

Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажариш эса Президент Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбарининг биринчи ўринбосари Асилбек Худаяров зиммасига юклатилган.

Эслатиб ўтамиз, Platina.uz талқинига кўра, Амрилло Иноятов 2023 йилда энг ёмон ишлаган вазир деб топилганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+