Тошкент Марказий Осиёнинг энг қиммат шаҳарларидан дея топилди
Душанбе ва Ашхобод каби шаҳарлар рўйхатга киритилмаган.
![Тошкент Марказий Осиёнинг энг қиммат шаҳарларидан дея топилди](https://cp.platina.uz/media/CACHE/images/05.cf618f73d5d4.webp)
2024 йил бошида эълон қилинган Numbeo портали маълумотларига кўра, Олмаота Марказий Осиёнинг энг қиммат шаҳарлари рейтингида етакчилик қилмоқда. Тошкент эса учинчи ўринни эгаллаган.
Numbeo ўз рейтингини 2009 йилдан бери юритиб келади. Рейтинглар ижарага бериладиган уй-жой нархи, озиқ-овқат, умумий овқатланиш нархлари ва бошқа омилларни ҳисобга олган ҳолда фойдаланувчи шарҳлари асосида тузилади.
Олмаотадан кейин рейтингда Остона иккинчи, Тошкент ва Бишкек учинчи ва тўртинчи ўринларни эгаллади.
Бироқ, Numbeo фойдаланувчиларининг шарҳлари чекланганлиги сабабли Душанбе ва Ашхобод каби шаҳарлар рўйхатга киритилмаган.
Аммо, агар нафақат Марказий Осиёни, балки бутун Осиёни оладиган бўлсак, Қозоғистон шаҳарлари элликталик рейтингдан жой олган. Умумий рейтингда Сингапур энг қиммат шаҳар бўлиб чиқди.
Осиё шаҳарлари рейтингига жами 86 та шаҳар киритилган.