Андижонда маст ҳайдовчи мудҳиш ЙТҲ содир этди
Жабрланганлардан бири ИИБ ходими бўлиб чиқди.
Жамият
3 январь, 15:49
![Андижонда маст ҳайдовчи мудҳиш ЙТҲ содир этди](https://cp.platina.uz/media/CACHE/images/photo_2024-01-03_15-33-41.ede34ba37e1b.webp)
Андижонда маст ҳайдовчи содир этган ЙТҲ сабаб ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи ходими ҳамда бошқа ҳайдовчи тан жароҳатлари олди.
Бош прокуратура берган маълумотга кўра, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган.
Тергов ҳаракатлар олиб борилмоқда.