Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот қанчага ўсгани очиқланди

Киши бошига ЯИМ миқдори қарийб 2,6 минг доллардан тўғри келмоқда.

Иқтисод
27 январь, 11:24
Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот қанчага ўсгани очиқланди

Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулот ҳажми қарийб 91 млрд.  АҚШ долларига етди.

Статистика агентлиги дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилда Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳажми жорий нархларда 1 066,6 трлн сўмни ташкил этди. 

Бу ўртача алмашув курси бўйича 90,9 млрд АҚШ долларига тенг. Кишига бошида ЯИМ миқдори қарийб 2,6 минг доллардан тўғри келмоқда. 

Ялпи ички маҳсулот ҳажми 2022 йил билан солиштирилганда 6 фоизга ўсган. Бу миқдор 2022 йилда 5,7 фоизни ташкил этганди. 2022 йилда Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот 888,3 трлн сўмни ташкил этган. 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+