Ўзбекистон сув истеъмоли бўйича дунёда юқори ўринни эгаллади

Республика йилига 54,5 миллиард куб метр сув истеъмол қилади. 

Жамият
26 январь, 10:45
Ўзбекистон сув истеъмоли бўйича дунёда юқори ўринни эгаллади

Ўзбекистонда аҳоли жон бошига кунига ўртача 4,7 минг литр сув сарфланади, бутун республика бўйича эса йилига 54,5 миллиард куб метр сув истеъмол қилинади.

Мамлакат киши бошига сув истеъмол бўйича тўртинчи ўринни эгаллаган.

Worldometer хизмати маълумотларига кўра, Туркманистон бир киши бошига кунлик сув истеъмоли бўйича 15,9 минг литр билан рейтингда етакчилик қилмоқда. Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари ҳам етакчилар қаторида: Тожикистонда кунига 4,5 минг литр, Қирғизистонда 4,2 минг литр, Қозоғистонда 3,5 минг литр сув истеъмол қилинади.

Чили  ва Гайана Туркманистондан кейин 2-3-ўринларни эгаллаган. 

Ҳиндистон йилига энг кўп сув истеъмол қилади – 761 миллиард куб метр.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон энг арзон водопровод суви бўлган давлатлар рўйхатида бешинчи ўринни эгаллаганди.

Таъкидлаш керакки, президент Шавкат Мирзиёев йиғилишлардан бирида сув хўжалигини фавқулодда ишлаш тизимига ўтказишни топширганди. 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+