Жиззахда 3,4 магнитудали зилзила содир бўлди
Эпицентр Тошкентдан 209 км жанубий-ғарбда жойлашган.
Жамият
20 январь, 9:23
![Жиззахда 3,4 магнитудали зилзила содир бўлди](https://cp.platina.uz/media/CACHE/images/f_QFw9DGOZQhZFFDYS1hO3YkgqZ95lMf.4bb2fad14780.webp)
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабарига кўра, Ўзбекистонда 3,4 магнитудали зилзила кузатилди.
Маҳаллий вақт билан 20.01.2024 09:03 да (20.01.2024 йил, Гринвич бўйича 04:03 да) зилзила содир бўлди. Эпицентр: Жиззах вилояти, Фориш тумани.
Зилзила координаталари: 40,57 градус шимолий кенглик; 66,91 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,4. Чуқурлик 15 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 209 км жанубий-ғарбда.
Таъкидлаш керакки, 11 январ куни 14:20 да Афғонистонда 6 баллик зилзила содир бўлган ва у Ўзбекистон ҳудудларига ҳа таъсир қилганди.