Мерсдан Малибугача: агентлик раҳбарлари қандай машинада юради?
Ажратилган хизмат машиналари ҳақидаги маълумотлар очиқ манбалардан олинди.
Жамият
19 январь 2024 йил
Аввалроқ вазирлар ва ҳокимларнинг хизмат машиналари ҳақида суриштирув олиб борган эдик. Бу галги суриштирув эса агентлик раҳбарларига ажратилган хизмат "тойчоқлари"га бағишланади.
Агентлик раҳбарларига ажратилган хизмат машиналари ҳақида расмий саҳифалардаги очиқ манбалардан фойдаланиб маълумот тайёрладик.
Эслатиб ўтамиз, республикамизда 25 та агентлик бор. Шундан 11 тасининг расмий сайтидаги очиқ маълумотлар қисмига давлат органлари ва ташкилотлари тасарруфидаги хизмат машиналари, хизмат уйлари ва бошқа кўчмас мулклар тўғрисидаги маълумотлар бандида бериб ўтилган.