Самарадаги ЙТҲда ҳам ўзбеклар ҳалок бўлди

Айни пайтда жасадларни Ўзбекистонга олиб келиш чоралари кўриляпти.

Жамият
16 январь, 20:22
Самарадаги ЙТҲда ҳам ўзбеклар ҳалок бўлди

Бугун, 16 январ куни Россиянинг Самара вилояти Ставрополск туманида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 3 ўзбекистонлик ҳалок бўлди.

Айтилишича, Lada Largus ва “Газел” юк автомобили тўқнашган, Lada Largus машинасидаги жами 7 нафар ўзбекистонликдан 3 нафари воқеа жойида вафот этган, 4 нафар йўловчи турли даражада тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган ва тиббий муолажалар кўрсатилмоқда.

Айни вақтда Фавқулодда вазиятлар, Ташқи ишлар, Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш ва Транспорт вазирликлари, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва бошқа тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда вафот этган ва жабрланган фуқароларимизни ватанга олиб келиш юзасидан керакли барча зарур чоралар кўрилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 11 январга ўтар кечаси Россиянинг Пенза вилояти Нижнеломовск туманида Volvo юк машинаси ҳамда минивэн ўртасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган ва етти нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлганди. Уларнинг жасади Хоразмга олиб келинганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+