Тошкентда кафе ёниб кетди, жабрланганлар бор
Ёнғин сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.
Жамият
13 январь 2024 йил

13 январ куни соат 09:39 да Тошкент шаҳар Миробод тумани, Саракул кўчасида жойлашган кафеларнинг бирида ёнғин содир бўлди, оқибатда бир неча киши жабрланган.
ФВВ хабарига кўра, 5 та ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига етиб бориб, ёнғин қарийб эллик дақиқа ичида ўчирилган.
Ёнғин натижасида кафе биносининг тахминан 150-200 кв.м майдонда том ва шифт қисми ёниб зарарланган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғиндан 3 нафар фуқаро тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Ёнғин сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.
Олдинроқ Янги йил байрами кунида Тошкент туманида ҳовли ёниб кетганди.