Путин учун Россияда 2 миллионга яқин имзо йиғилди
Агар у сайловларни ютса, камида 2030 йилгача ҳокимиятда қолади.
Россия президентлигига номзод Владимир Путинни қўллаб-қувватлаш учун бутун мамлакат бўйлаб 1,8 миллиондан ортиқ имзо тўпланди. Бу ҳақда putin2024.ru сайтида маълумот берилди.
"Россия Федерацияси президентлигига номзод Владимир Путинни қўллаб-қувватлаш учун бутун мамлакат бўйлаб 1,8 миллиондан ортиқ имзо тўпланди. Россиянинг барча 89 вилояти марказий штабга ҳужжатларнинг биринчи партияларини етказди", — дейилади хабарда. .
Қайд этилишича, кўнгилли ташкилотлар, “Ягона Россия” партияси вакиллари бутун мамлакат бўйлаб имзо тўплашни давом эттирмоқда.
Қонунга кўра, президентлик сайловларида мустақил номзод сифатида қатнашадиган шахс камида 300 минг сайловчи имзосини тўплаши керак. Номзодни қўллаб-қувватловчи имзолар Россия Марказий сайлов комиссиясига 27 декабрдан 31 январгача топширилиши керак, шундан сўнг Марказий сайлов комиссияси уларни текширади, барча ҳужжатларни кўриб чиқади ва 10 кун ичида номзодни сайловда рўйхатга олиш ёки уни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Федерация Кенгаши сайловларни 2024 йил 17 мартга белгилади. Овоз бериш уч кун давом этади: 15, 16 ва 17 март. Бу Россия Федерациясида биринчи уч кунлик президентлик сайлови бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Россияни 2000 йилдан буён бошқариб келаётган Путин 2036 йилгача сайланиш ҳуқуқига эга. Агар 2024 йилги сайловларда ғалаба қилса камида 2030 йилгача президентликда қолади.