Фарғонадаги туманга янги прокурор тайинланди

У шу вақтга қадар вилоят прокурори ёрдамчиси бўлган. 

Жамият
12 январь, 17:47
Фарғонадаги туманга янги прокурор тайинланди

Ўзбекистон Бош прокурорининг буйруғи билан адлия маслаҳатчиси Акбаров Жаҳонгир Баҳромович Ёзёвон тумани прокурори лавозимига тайинланди.

Жаҳонгир Акбаров 1989 йилда Бешариқ туманида туғилган, Наманган давлат университетини тамомлаган.  2010 йилдан бери прокуратура тизимида турли масъул лавозимларда фаолият олиб борган. 

Тайинловга қадар Фарғона вилояти  прокурорининг жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўйича катта ёрдамчиси вазифасида ишлаб келаётганди.

Аввалроқ Ички ишлар вазири ўринбосари Яхёжон Абдухалков ишдан олинганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+