Халқаро хоккей федерацияси Исроилни мусобақалардан четлатди
2022 йил бошида Россия ҳам четлатилганди.
Халқаро хоккей федерацияси кенгаши (IIHF) Исроил жамоаларини хавфсизлик сабаб ташкилот шафелигидаги мусобақалардан вақтинчалик тўхтатди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар берди.
“Кенгаш барча иштирокчиларнинг (жумладан, исроиллик спортчиларнинг) хавфсизлиги ва фаровонлиги кафолатланмагунча, Исроил терма жамоасининг IIHF турнирларида иштирок этишини чеклашга қарор қилди”, — дейилади баёнотда.
Исроил терма жамоаси апрел ойида Белградда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатининг II дивизиони "A" гуруҳида иштирок этиши керак эди. Март ойида Исроил жамоалари иштирокида иккита турнир – III дивизионнинг “Б” гуруҳида аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати, ИИ дивизионнинг “Б” гуруҳида 18 ёшгача бўлган хоккейчилар ўртасида жаҳон чемпионати ўтказилиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг баҳорида Халқаро хоккей федерацияси россияликларни ҳатто нейтрал мақомда ҳам халқаро турнирларда иштирок этишдан четлаштиришга қарор қилди ва ташкилот Россиядан 2023 йилда ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказиш ҳуқуқини ҳам олиб қўйди.