Путин ядро қуролидан фойдаланишнинг янги шартларини эълон қилди

Агар ядровий бўлмаган давлат ядровий мамлакат кўмагида Россияга ҳужум қилса, Москва ядро қуролини ишга солиши мумкин. 

Жаҳон
26 сентябрь, 15:16
Путин ядро қуролидан фойдаланишнинг янги шартларини эълон қилди

Россия президенти Владимир Путин ядро қуролидан фойдаланишнинг янги шартлари ҳақида гапирди.

 25 сентябр куни Хавфсизлик кенгаши йиғилишида давлат раҳбари ядровий доктринани ўзгартириш зарурлигини эълон қилди, дея маълум қилган Кремл матбуот хизмати.

 Путинга кўра, ядровий бўлмаган давлат ядровий мамлакат томонидан қўллаб-қувватланиб Россия Федерациясига ҳужум қилса,  мамлакат ҳам ушбу қуролларни ишга солиши керак. 

Путин ядровий қуролдан фойдаланиш тамойилларини ўзгартириш ва ядровий тўсиқ бўйича давлат сиёсати асосларини янгилашни таклиф қилди. "Ҳар қандай ядро қуролига эга бўлмаган давлат томонидан, лекин ядровий давлат иштирокида ёки кўмагида Россияга қарши тажовузни уларнинг РФга қўшма ҳужуми деб ҳисоблаш таклиф қилинмоқда", деди у йиғилишда. Бунда катта эҳтимол билан Украинанинг ҳужумлари кўзда тутилмоқда. 

Путин мавжуд меъёрларни тузатиш зарурлигини ҳозирги ҳарбий-сиёсий вазиятдаги "динамик ўзгаришлар" ва Россия Федерацияси ва унинг иттифоқчилари учун "ҳарбий таҳдидлар ва хавфларнинг янги манбаларининг пайдо бўлиши" билан боғлади. 

Президент Россия Федерацияси ва Белоруссияга қарши "агрессия содир бўлган тақдирда ядро қуролидан фойдаланиш ҳуқуқини" ўзида сақлаб қолишини таъкидлади. Бундан ташқари, у Беларус раҳбари Александр Лукашенко билан "бу масалаларнинг барчаси келишилган" деб таъкидлади.

Ушбу ҳужжат Россиянинг ўзи ёки унинг иттифоқчиларига қарши ядровий ёки бошқа оммавий қирғин қуролларини қўллашга жавобан ядро қуролидан фойдаланиши мумкинлиги ёки давлат мавжудлиги хавф остида қолганда ушбу қуролларни ишлатиш ҳуқуқини беради.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+