Шифокор эшитиш қобилиятини йўқотишга сабаб бўладиган икки омилни айтди
Булар стресс ва носоғлом ирсиятдир. Ҳатто биргина ножўя таъсир ҳам карликка олиб келиши мумкин.
Стресс ва носоғлом ирсият эшитиш қобилиятини йўқотишига олиб келиши мумкин. Бу ҳақда россиялик оториноларинголог Яна Никиткина гапирди маълумот берди.
"Стресс туфайли эшитиш қобилиятини йўқотишга сабаб бўладиган турли касалликлар ривожланиши мумкин. Агар одамда бирон бир касаллик ёки айрим аъзо ва тизимларнинг майда, субклиник бузилишларига мойиллик бўлса, стресс фонида патология пайдо бўлиши мумкин", — деди шифокор.
Шифокорлар кўпинча генетик касалликлар туфайли болаларда эшитиш қобилиятини йўқотишига дуч келишади. Катталардаги эшитиш қобилиятини йўқотишнинг ривожланишида ирсият ҳам маълум роль ўйнайди.
" Шундай одамлар борки, улар учун ҳатто бир марта баланд овозли таъсир ҳам эшитиш қобилиятини йўқотишига олиб келиши мумкин. Эҳтимол, бу одамда эшитиш анализаторининг шикастланишига мойил бўлган генетик мутациялардир", деди Никиткина.
Ҳар қандай ёшдаги одамлар эшитиш қобилиятини йўқотишга мойил. Яллиғланишли қулоқ касалликлари кўпроқ ёшларда учрайди. Қариялар учун - эшитиш қобилиятининг йўқолиши, бу эшитиш нерв ҳужайраларининг ёшга боғлиқ бузилиши билан боғлиқ. Эшитиш қобилиятининг ёмонлашиши ва йўқолиши ташқи, ўрта ва ички қулоқнинг яллиғланиш касалликлари, отосклероз, турли хил шикастланишлар ва метаболик ва қон томирларининг бузилиши билан боғлиқ бошқа касалликларнинг белгиларидир, деб тушунтирди Никитина.
"Эшитиш қобилиятини тиклаш учун энг муҳими эрта ташхис қўйиш ва ўз вақтида даволанишдир", дея хулоса қилди шифокор.