platina.uz

Микрокредитбанк очиқлик ва шаффофлик йўлида ҳисоб берди

Банкнинг ўзига хос йўналишларидан кўриш мумкинки, хотин-қизлар ва кам таъминланган оилалар учун алоҳида имтиёзлар жорий этилган.

Жамият
20 сентябрь, 18:12
Микрокредитбанк очиқлик ва шаффофлик йўлида ҳисоб берди

Микрокредитбанк акциядорлик-тижорат банки томонидан 2024 йилнинг ўтган даврида амалга оширилган ишлар ва эришилган натижаларга бағишланган навбатдаги матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Қайд этилишича, банкнинг 2025 йилгача ривожлантириш стратегияси бўйича ишлаб чиқилган “Йўл харитаси”да белгиланган чора-тадбирлар ижроси таъминланиши натижасида 2024 йилнинг 8 ойида қуйидаги ижобий кўрсаткичларга эришилди. Жумладан:

  • банк капитали қарийб 4 трлн сўмга;
  • умумий активлар 21 фоизга ошиб, 23 трлн сўмга;
  • кредит портфели 13 фоизга ошиб, 16,3 трлн сўмга;
  • банкдаги умумий депозитлар қолдиғи 8 фоизга ортиб, 6,9 трлн сўмга етди.

Жалб қилинган ресурслар ҳамда барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан жорий йилнинг ўтган 8 ойида 133 578 нафар аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига 5 трлн сўм кредит ажратилиб, қарийб 206 минг нафар аҳоли бандлиги таъминланди.

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида ҳисобот даврида аҳоли ва тадбиркорларга жами 1 508 млрд сўмдан ортиқ кредитлар (йиллик режа 2,4 трлн сўм) ажратилиши натижасида 90 101 нафар аҳоли бандлиги таъминланди.

Ажратилган кредитлар қуйидаги соҳаларга йўналтирилган:

  • қишлоқ хўжаликсоҳасида 755 млрд сўм (50 %);
  • хизмат кўрсатишсоҳасида 409 млрд сўм (27 %);
  • ишлаб чиқариш соҳасида 344 млрд сўм (23 %).

Шу билан бирга, ушбу кредитларнинг 575,5 млрд сўми 33 176 нафар ёшлар ҳамда 772,5 млрд сўми 51 735 нафар хотин-қизларнинг лойиҳаларига йўналтирилган. Дастур доирасида ажратилган кредитларнинг 51 фоизи аёл тадбиркорлар ҳиссасига тўғри келади. Хотин-қизларга ажратилган кредит 2023 йилга нисбатан 1,3 баробарга, кредит олган аёллар сони 16 минг нафарга ортган.

Оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида банк томонидан 206,8 млрд сўм кредитлар ажратилиб, 26 та паррандачилик корхоналари, шундан йиллик 28 млн дона тухум, 20 626 тонна гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқариш қуввати яратилди, 546 та янги иш ўринлари яратилди.

Шунингдек, 2024 йилнинг ўтган даврида 13 589 нафар талабага жами 113,5 млрд сўм миқдорида таълим кредитлари ажратилди. Эътиборлиси, ушбу маблағнинг асосий қисми, яъни 88,8 млрд сўми айнан 10 976 нафар хотин-қизларнинг таҳсил олишлари учун фоизсиз кредитлар ажратилди.

Маълумот учун: таълим кредити 15 йилгача, ўқув даврида асосий қарз тўлови бўйича имтиёзли муддат белгиланади, ўқув даври тугагандан кейин 7 ойдан бошлаб асосий қарзи тўлаб борилади, кредит фоизи МБ асосий ставкаси миқдорида (13,5%). Шунингдек, аҳолининг кам таъминланган (ижтимоий реестрга киритилган) қисмига таъминотсиз кредитлар ажратиб келинмоқда.

Шунингдек, аҳолини уй-жойга бўлган талабини қондириш мақсадида 3-чоракда 272 та мижозга жами 82,7 млрд сўм миқдорида ипотека кредитлари ажратиб берилди. Маълумот учун: ипотека кредитлари бирламчи бозордан уй-жойларни сотиб олиш учун 20 йил муддатга, 6 ой имтиёзли давр билан Тошкент шахри учун 420 млн сўм, қолган ҳудудлар учун 330 млн сўмгача, йиллик 17,5% устама асосида, агар уй нархи юқори бўлса, етмаган қисми банкнинг ўз маблағлари ҳисобидан “гибрид” ипотека тарзида ажратилади.

Бундан ташқари, банк трансформацияси жараёнлари натижасида 2024 йилда хизмат нуқталари сони 574 тага, хизмат турлари сони 102 тага, банкоматлар сони 826 тага етказилиб, 24/7 шохобчалар сони 437 тага етди, банкимиз томонидан ўтган даврда 2,38 млн.дан ортиқ мижозга хизмат кўрсатилди.

Тадбир сўнгида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+