Толибон эмлашга қарши чиқмоқда
Афғонистон ҳаётга хавф солувчи ва фалажликка олиб келувчи полиомиелит тарқалиши ҳеч қачон тўхтамаган икки мамлакатдан бири. Иккинчиси эса Покистон ҳисобланади.
Афғонистонда Толибон полиомиелитга қарши эмлаш кампанияларини тўхтатди. БМТ шу ҳақда баёнот берган. Бу полиомиелитни йўқ қилиш ҳаракатларига берилган кучли зарба, чунки ушбу вирус дунёдаги энг юқумли инфекциялардан бири бўлиб, унинг эмланмаган болалар гуруҳлари орасида тарқалиши бу борада эришилган бир неча йиллик ютуқларни йўққа чиқариши мумкин.
Афғонистон — мазкур ҳаётга хавф солувчи ва фалажликка олиб келувчи касаллик тарқалиши ҳеч қачон тўхтамаган икки мамлакатдан бири. Иккинчиси эса Покистон ҳисобланади. Толибоннинг бу хурофий қарори минтақа ва ундан ташқаридаги бошқа давлатлар учун катта оқибатларга олиб келиши эҳтимолдан йироқ эмас.
Сентябрь ойи учун мўлжалланган эмлаш кампанияси бошланишидан бир неча кун олдин БМТ агентликлари Толибоннинг бундай деструктив қарори ҳақида хабардор қилинди. Эмлашни тўхтатиш сабаблари очилмаган ва Толибон назоратидаги ҳукуматдан бирортаси бунга дарҳол изоҳ беришидан умид қилиш бефойда.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) юқори лавозимли амалдори уйма-уй юриб эмлашдан воз кечиб, вакциянацияни масжидларда ўтказиш масаласи муҳокама қилинаётганидан хабар топганини айтган.
ЖССТ Афғонистонда жорий йилнинг ўзида 18 та полиомиелит билан касалланиш ҳолатини ҳолатини тасдиқлаган. Уларнинг барчаси (икки ҳолатдан ташқариси) жанубий ҳудудларда қайд этилган. 2023 йилда 6 та ҳолат кузатилгани инобатга олинса, бу йилда касалланиш ҳолатлари 3 баравар кўпайган.
"Глобал полиомиелитни тугатиш ташаббуси Афғонистоннинг баъзи ҳудудларида уйма-уй эмлаш кампанияларидан, майдондан-майдонга вакцинация қилишга ўтиш борасидаги сўнгги сиёсий муҳокамалардан хабардор", — дейди ЖССТ докторларидан бири Ҳамид Жафарий. Унинг айтишича, “ҳамкорлар мавжуд сиёсатдаги ҳар қандай ўзгаришнинг кўлами ва таъсирини муҳокама қилиш ва тушуниш жараёнида."
Қўшни Покистондаги полиомиелитга қарши эмлаш кампаниялари мунтазам тўсқинлик ва зўравонликларга дуч келади. Жангарилар вакцинация гуруҳларини ва уларни ҳимоя қилиш учун жалб қилинган полициячиларга ҳужум қилишади.
Уларнинг ишонишича, бундай эмлаш кампаниялари Ғарбнинг болаларни стерилизация (бепушт) қилишга қаратилган фитнаси эмиш.
Август ойида ҳам ЖССТ Афғонистон ва Покистон эндемик ҳудудларда эмлашни яхшилашга қаратилган "интенсив ва синхронлаштирилган кампания"ни амалга оширишда давом этаётганини хабар қилди ва бошқа жойларда аниқланган ҳолатларга самарали ва ўз вақтида жавоб беришга эътибор қаратилди.
2024 йил июнь ойидаги умуммиллий вакцинация кампанияси давомида Афғонистон сўнгги беш йилда илк бор уйма-уй эмлаш стратегиясини қўллади, бу эса ЖССТ маълумотига кўра, белгиланган болаларнинг кўпчилигини қамраб олиш имконини берди.
Бироқ, жанубдаги Қандаҳор вилояти, Толибон олий раҳбари Ҳибатуллоҳ Охундзода истиқомат қилувчи ҳудуд, уйма-уй эмлаш ўрнига масжиддан-масжидга ёки майдондан-майдонга эмлаш кампанияларини қўллади, бу эса одамларнинг уйларига боришдан кўра самарасиз усул ҳисобланади.
ЖССТ маълумотига кўра, Қандаҳорда уйма-уй эмлаш олиб борилмагани сабабли катта миқдорда вирус осон юқадиган болалар сони сақланиб қолмоқда. “Афғонистондаги вакцинация кампанияларида аёлларнинг иштирок этиши умумий даражада 20% атрофида бўлиб, баъзи ҳудудларда барча болаларга етиб бориш учун етарли эмас", деди у.
Афғонистондаги ҳар қандай ортга чекиниш Покистондаги вакцинация дастури учун хавф туғдиради, чунки аҳолининг кўп ҳаракатланиши сабабли касаллик тарқалиш эҳтимоли юқори, дея огоҳлантирди ЖССТ ўтган ойда.
Покистон соғлиқни сақлаш вазирлиги расмийси Анварул Ҳақ, агар эмлаш кампаниялари мунтазам ва синхронлаштирилган тарзда ўтказилмаса, вирус икки мамлакат болаларига таъсир қилиши ва тарқалишда давом этишини айтди.
"Афғонистон ягона қўшни бўлиб, Афғонистондан кўп сонли одамлар Покистонга келиб, яна қайтиб кетишади", — полиомиелитни йўқ қилиш бўйича миллий фавқулодда операциялар маркази координатори дейди Ҳақ. "Ҳиндистон ва Эрон каби бошқа қўшни давлатлардан Покистонга кўп одам келмайди. Ушбу касалликни йўқ қилиш учун биргаликдаги саъй-ҳаракатлар талаб этилади, дейди вакил.
Эмлаш кампаниясининг тўхтатилиши полиомиелитни тўхтатиш учун глобал ҳаракат йўлидаги охирги тўсиқ бўлди. Ҳар йили тахминан 1 миллиард долларга тушадиган мазкур ташаббус маротаба касалликни йўқ қилиш учун белгиланган бир неча муддатларни ўтказиб юборди. Натижада ЖССТ ва унинг ҳамкорлари томонидан белгиланган вакцинация стратегиясидаги техник хато қимматга тушди.
Шунингдек, айрим партиядаги оғизга томиздириладиган вакциналар сифатсизлиги боис Африка, Осиё ва Яқин Шарқдаги бир неча ўнлаб давлатларда эпидемияларни келтириб чиқарди ва бу ҳозир дунёдаги полиомиелит ҳолатларининг кўпчилигини ташкил қилади.
Бу яқинда Ғазо секторида ҳам кузатилди. Бу ерда бир бола полиомиелитнинг оғизга томиздириладиган вакцинасининг биринчи бор учраган мутант штаммидан қисман фалаж бўлди ва бу ҳудуддаги 25 йил ичида биринчи ҳолат сифатида қайд этилди.
Маълумот ўрнида айтиш жоиз, полиомиелит – ўткир юқумли касаллик бўлиб, асосан 5 ёшгача бўлган болаларга юқади.
Касалланган ҳар 200 боладан бирининг қўл-оёқлари ишламай қолиб, бир умрга шол (фалаж) бўлиб қолади. 5-10 фоиз ҳолатларда эса нафас мушакларининг фалажланиши боис ўлимга олиб келади. Ўлмаган ва фалаж бўлмаган хасталар эса бир умрга ҳаракатлари чекланган ногирон бўлиб бўлиб қолади.
Ҳозирча бу касалликка чалинганларни даволаш имкони йўқ. Ягона чора – касалликнинг олдини олиш учун эмлашдан иборат.