UZTELECOM: янги авлод технологиялари
АКТ ҳафталиги доирасида “Ўзбектелеком” АК саёҳат учун хизматлар, булутли ечимлар, ақлли видеокузатув тизимлари ҳамда телекоммуникация хизматларини қулайлаштирувчи бир қатор инновацион янгиликларни тақдим этмоқда.
Республикада рақамли иқтисодиётни ривожлантириш, замонавий телекоммуникация хизматларини такомиллаштириш, бир сўз билан айтганда, мамлакатимизни минтақавий айти-ҳабга айлантириш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Бир неча йилдан буён ўтказиб келинаётган АКТ ҳафталиги давомида эришилган битимлар ва улар асосида йўлга қўйилган лойиҳалар мамлакатимизни минтақавий Айти-ҳабга айлантиришга хизмат қилмоқда.
17-20 сентябр кунлари бўлиб ўтиши мўлжалланган тадбирда “Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси ҳам ўзининг инновацион стенди билан иштирок этмоқда.
Айтиш жоизки, ҳафталик доирасида UZTELECOM саёҳат учун хизматлар, булутли ечимлар, ақлли видеокузатув тизимлари ҳамда телекоммуникация хизматларини қулайлаштирувчи бир қатор инновацион янгиликларни тақдим этмоқда.