platina.uz
Жамият

Оммавий тадбирларда хавфсизлик чоралари кучайтирилади

Тадбирларда фавқулодда ҳолатлар, электр ва ёнғин хавфсизлиги,  эвакуация масалалари бўйича гуруҳлар ташкил этилиши мумкин.

Оммавий тадбирларда хавфсизлик чоралари кучайтирилади

Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган оммавий тадбирларда хавфсизлик чоралари кучайтирилади ва фавқулодда ҳолатларни олдини олиш тизимлари такомиллаштирилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси қарорида маълум қилинган.

Унга кўра, оммавий тадбирларда фавқулодда ҳолатлар, электр ва ёнғин хавфсизлиги, эвакуация масалалари бўйича гуруҳлар ташкил этилиши мумкин.

Оммавий тадбирларда ишчи гуруҳ хавфсизлик талабларини текширади, аниқланган камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирларини кўради.

Фавқулодда ҳолатларда аҳоли эвакуация ва бошқв ишларнинг қийинлашишини олдини олиш мақсадида матн ишлаб чиқилади, узатиш воситалари орқали хабар бериб борилади.

Оммавий тадбирларга киришга транспорт ҳаракатларини чеклайдиган физик тўсиқлар ўрнатилиши таъминланади.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid