platina.uz

Қарийб 800 мингга яқин иш ўринлари ҳисоботларга қўшиб ёзилгани аниқланди

Иш ҳақи ва нафақа пулларининг 4,2 млрд. сўми талон -торож этилгани аниқланиб, 52 та жиноий иш қўзғатилган. 

Жамият
11 сентябрь, 11:38
Қарийб 800 мингга яқин иш ўринлари ҳисоботларга қўшиб ёзилгани аниқланди

Бош прокуратура маълумотига ккўра, 764 минг ошиқ ииш ўринлари ҳисоботларга қўшиб ёзилган.

АОКАда ўтказилган брифингда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсуддинов Бош прокурорнинг аҳолига йўллаган мурожаатида қайд этилган масалалар ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди.

Аҳоли бандлигига қаратилган дастурлар ижросини таъминлаш борасида назорат кучайтирилган ҳолда олиб борилмоқда.

Хусусан, ўтказилган ўрганишларда 764 минг 723 та янги иш ўринлари ҳисоботларга қўшиб ёзилганлиги аниқланиб, айбдор шахслар тегишли жавобгарликка тортилди.

Бундан ташқари, 327 нафар ишчи - хизматчиларнинг кечиктирилган 2,3 млрд. сўм иш ҳақлари ундириб берилиши таъминланди.

Прокурорлар ташаббуси билан 582 маротаба меҳнат ярмаркалари ўтказилиб, уларда 8 минг 759 нафар ишсиз фуқаролар ишга жойлаштирилди.

Иш ҳақи ва нафақа пулларининг 4,2 млрд. сўми талон - торож қилинганлиги аниқланиб, 52 та жиноят иши қўзғатилди. Кредит маблағлари талон - торожлигининг олдини олиш, муаммога айланган кредит қарздорликларининг қайтарилишини таъминлаш ишлари устидан назорат янада кучайтирилди.

Прокуратура органларининг аралашуви билан қарздорликларнинг 9,2 трлн. сўми амалда ундирилди, 8 трлн. Сўмлик кредитлар бўйича гаровдаги мулкларнинг сотувга чиқарилиши таъминланди, 1,3 трлн. сўмлик ижро ҳужжатлари бўйича ундирув қарздорларнинг иш ҳақига қаратилди.

Ўтказилган назорат тадбирларида кредит маблағларининг 2 трлн. сўми талон - торож қилинганлиги аниқланиб, банк ва мижоз корхоналар раҳбарларига нисбатан 646 та жиноят ишлари қўзғатилди.

Ҳудудларни ижтимоий - иқтисодий ривожлантиришга доир дастурлар ижроси алоҳида назоратга олиниб, бюджет маблағларининг мақсадли сарфланишини таъминлаш, талон - торож қилинишининг олдини олиш чоралари кўрилмоқда.

2024 йилги инвестиция дастури ижросини таъминлашда қурилиш сифати ва маблағлардан мақсадли фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилиб, 29 млрд. сўмлик сифатсиз ишлар ва 47 млрд. сўмлик қўшиб ёзиш ҳолатлари жойида бартараф этилиб, ҳуқуқбузарликларнинг олди олинди.

Олиб борилган назорат тадбирларида қонунни бузган 347 нафар шахс интизомий, 1 минг 520 нафари маъмурий жавобгарликка тортилди.

1 минг 909 нафар мансабдор шахслар расман огоҳлантирилди, 196 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлар тикланиши таъминланди.

Шунингдек, қўпол қонун бузилиши ҳолатлари бўйича 215 та жиноят ишлари қўзғатилиб, давлатга етказилган 35 млрд. сўми ундирилди.

Бевосита прокуратура органлари томонидан 8 минг 770 та жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ўтказилиб, 7 минг 849 нафар шахсга нисбатан 5 минг 135 та жиноят иши судларга юборилди, жиноят оқибатида етказилган 1,9 трлн. сўмлик зарар ундирилди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+