Илон Маск 2027 йилгача триллионерга айланиши мумкин
Informa Connect академияси таҳлилчилари шундай фаразни илгари сурди.
Бой одамларнинг молиявий аҳволини кузатувчи Informa Connect академияси таҳлилчилари фикрича, миллиардер Илон Маск дунёдаги биринчи триллионерга айланиши мумкин.
Тахминларга кўра, тадбиркор 2027 йилгача бу миқдордаги бойликка эга бўлиши мумкин.
Informa Connect ҳисоботида сўнгги йилларда Маскнинг бойлиги йилига ўртача 110 фоизга ошгани айтилади, деб ёзади The Guardian.
Америкалик бизнесмен сайёрадаги энг бой одам ҳисобланади. Bloomberg унинг бойлигини 237 миллиард доллар, Forbes 241,8 миллиард доллар деб баҳоламоқда.
Таҳлилчиларнинг фикрича, ҳиндистонлик тадбиркор Гаутам Адани иккинчи триллионерга айланиши мумкин. У бу миқдорни 2028 йилга қадар олиши кутилмоқда. Бунинг учун унинг бойлигининг ўсиш суръати йилига 123% бўлиши керак. Nvidia раҳбари Женсен Ҳуанг ҳам ўша йили триллионерга айланиши мумкин.
Телеграмда кузатиб боринг!