Шавкат Мирзиёев Бобур Омонов билан телефон мулоқоти ўтказди
Омонов Паралимпия ўйинлари ғолиби бўлиш билан бирга ядро улоқтириш баҳсларида рекорд қайд этди.
Кеча Париждаги Паралимпия ўйинларининг навбатдаги кунида ҳамюртимиз Бобур Омонов ядро улоқтириш баҳсларида олтин медални қўлга киритди.
Бугун спортчи билан Президент Шавкат Мирзиёев телефон орқали мулоқот қилди.
Давлат раҳбари Бобур Омоновни икки карра паралимпия чемпионидек шарафли номга сазовор бўлгани ҳамда 2021 йилда ўзи ўрнатган Паралимпиада рекордини янгилагани билан дилдан қутлаб, ушбу натижа Ўзбекистон паралимпия ҳаракати тарихида муҳим воқеа бўлганини қайд этди.
Бу галги ўйинларда ҳам юксак маҳоратини яна бир бор тасдиқлаш йўлида унга кўмакдош бўлган мураббийлари ва яқинларига раҳмат айтди.
Чемпион халқ ишончини оқлаганидан хурсандлигини билдирди.
Фурсатдан фойдаланиб, Президент кеча совриндор бўлган спортчиларни табриклаб, бугунги беллашувларда қатнашадиган ҳамюртларимизга омад тилади.