Бобомурод Ҳамдамов вафот этди
У Ўзбекистон, Туркманистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти, Ўзбекистон халқ хофизи унвонларига сазовор бўлган.
Маданият
3 сентябрь, 1:03
Ўзбекистон халқ артисти Бобомурод Ҳамдамов 84 ёшида вафот этди.
Бобомурод Ҳамдамов 1940 йил Туркманистоннинг Чоржўй шаҳрида туғилган. У бир неча тилларда, жумладан ўзбек, ҳинд, тожик ва туркман тилларида қўшиқлар куйлаган.
Ўзбекистон, Туркманистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти, Ўзбекистон халқ хофизи унвонларини олган.
2020 йилда "Дўстлик" ордени билан мукофотланган. Бобомурод Ҳамдамов қўшиқлари ва ижоди ўзбек санъатининг „олтин фонди“га киритилган.